Муносабат

Бу таъриф жорий йилнинг 24 сентябрь куни қабул қилинган “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда алоҳида қайд этилган. Велоспорт турларининг оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчи ёшларни танлаш ва саралаш ишларини тизимли асосда ташкил этиш, миллий терма жамоамизнинг Олимпиа ва Паралимпиа, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ҳамда нуфузли мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш, кенг аҳоли орасида мазкур спортни кенг кўламда тарғиб этиш мақсадида қабул қилинган бу қарор велоспортни комплекс ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.

Мамлакатимизда замонавий велоспортнинг такомили 1994 йилга бориб тақалади. Ўша вақтда Республика Олимпиа заҳиралари (аввалги Титов номида), Чирчиқ олимпиа заҳиралари коллежлари, Марказий ҳарбий спорт клуби ва касаба уюшмасида велоспорт бўлими фаолият юрита бошлади. Мустақилликка эришгунча собиқ иттифоқ жамоаси таркибида Шохид Загреддинов, Жамолиддин Абдужабборов, Александр Юдиилар муваффақиятли иштирок этган. 1992,1994 ва 1996 йилларда Жамоллиддин Абдужаббор энг нуфузли TOUR DEFRANCE пойгаларининг бир неча босқичларида ғолиб чиққан. Илк олтин медални 2002 йилда Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида Сергей Крушевский, иккинчи олтинни 2003 йилда Гамелтон (Канада)даги жаҳон чемпионатида Светлана Лагутина, 2006 йил Доха (Қатар) ва 2010 йил Гуанжоу (Хитой)даги чемпионатларда кумуш ҳамда олтин медални Владимир Тўйчиев қўлга киритган. Ҳиндистоннинг Деҳли ва Қатарнинг Доха шаҳарларида Мурод Холмуратов мутлақ ғолибликка эришган эди. 2013 йил 25 февралда қабул қилинган ПҚ-1923-сонли қарорга мувофиқ Фарғона, Андижон, Наманган, Хоразм, Қорақалпоғистондаги БЎСМ ва ОЗКда велоспорт бўлимлари ташкил этилган. 2013-2016 йилларда Тошкент ва Наманган шаҳарларида фаолият кўрсатган велотрек спорт ўқув марказлари капитал таъмирланди.

Мазкур қарор қабул қилингунга қадар велоспорт турлари такомилида айрим муаммолар бор эди. Жумладан, мамлакат миқёсида велоспортни ҳартомонлама тараққий топтиришнинг комплекс-чора-тадбирлар дастури йўқ эди.Ёш, иқтидорли, салоҳиятли спортчиларни саралаш, танлаш ва уларни тарбиялашнинг яхлит тизими шаклланмаган, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва Олимпиа заҳиралар коллежларидаги велоспорт бўлимларида таҳсил олаётган спортчиларнинг истиқболдаги фаолияти назоратга олинмаган эди.Велоспорт турлари бўйича мусобақалар деярли ўтказилмасди.Кўпчилик ҳозир ҳам велоспортнинг шоссе, тоғ, трек, фристайл турларидан бехабар. Велоспорт билан шуғулланиш имконини берадиган велотрек майдонлари жуда кам эди. Тошкент ва Наманганда мавжуд бўлган очиқ бетон қопламали велотреклар халқаро андозалар ва меъёрий талабларга жавоб бермайди.

Қарорга мувофиқ велоспорт турларини 2021-2022 йилларда комплекс ривожлантириш Дастури доирасида Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати, 25 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спортнинг ўйин турлари ҳамда енгил атлетикага ихтисослаштирилган Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз Олимпиа заҳиралар коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлари фаолият бошлайди.Энг муҳими, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 100 нафар иқтидорли болаларни қабул қиладиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига суткалик озиқ-овқат нормалари жорий этилади. Мактаб замонавий ўқув ва спорт анжомлари, жиҳозлари билан тўлиқ таъминланади. Малакали мураббийларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона ва Нукус филиалларида велоспорт турлари факультетлари очилади.

Велоспортнинг барча турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда қатнашиш асносида Олимпиа ва Параолимпиа, Осиё ва Параосиё ўйинлари лицензиясига эришиш имкониятини берувчи, мамлакатнинг барча ҳудудларида велоспортни ривожлантириш бўйича зарурий шароитни яратувчи, хусусий спорт клубларнинг халқаро мусобақаларда қатнашишини таъминловчи Ўзбекистон професссионал велоспортчилар клуби ташкил этилади. Клуб “Nation Brands” халқаро рейтингида “Uzbekistan” миллий брендини юқорилашга хизмат қилади. Яна бир муҳим жиҳат-иқтидорли, лаёқати бор, салоҳиятли ёшларни саралаш, танлаш, уларга барча зарурий шароитларни яратиш асносида профессионал велоспорт инфратузилмасини барпо этиш, унга сармоя йўналтириш, мазкур спорт турини кенг кўламда тарғиб этиш тузилмасини шакллантириш, маҳаллий ва халқаро мусобақалар ўтказиш орқали велоспортнинг нуфузини кўтариш, соҳанинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи Велоспорт бўйича республика Кенгаши ташкил этилади.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 апрелдаги махсус резолюциясига мувофиқ ҳар йили юртимизда 3 июнь куни Бутунжаҳон велосипед куни кенг нишонланади. 15-20 километрдан кам бўлмаган веломарафонлар барча ҳудудларда ўтказилади. Бунинг учун алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, мусобақаларнинг жойи, йўналиши аниқ белгиланади. Велосипедларни ижарага бериш имконияти яратилиб, йўл хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт тирбандлигининг олдини олиш чоралари кўрилади. Асосий мақсад-велоспорт турларини кенг  оммага тарғиб этиш, профессионал спортга ёшларни жалб қилиш, спорт таълим муассасаларида мазкур спортни янада ривожлантиришдир.

Велоспорт турларининг оммавийлигини ошириш учун мазкур қарорда аниқ-тиниқ тадбирлар белгиланди. Жумладан, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили велоспортнинг шоссе ва тоғ турлари бўйича Тошкент вилояти, Самарқанд ҳамда Қорақалпоғистонда кўп кунлик Халқаро велопойга, трек тури бўйича Тошкент ва Наманган  шаҳарларида, мотокросс бўйича Жиззахда, фристайл тури бўйича Тошкентда халқаро мусобақалар ўтказилади. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида велошоссе спорт мажмуаси, Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида ёпиқ турдаги велотрек иншооти, Тошкент шаҳрида Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ва Ўзбекистон велоспорт федерацияси маъмурияти биноси барпо этилади. Ҳар йили Ўзбекистон велоспорт федерациясининг ҳудудий бўлимларига 40 донадан велосипед ажратилади. Ҳаваскорлар ўртасида велопойгаларни мунтазам ташкил қилиш мақсадида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилади.

Мамлакат миқёсида велоспорт турларини ривожлантириб янги поғонага олиб чиқиш, халқаро мусобақаларда спортчиларимизнинг муносиб иштирокини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида қабул қилинган Қарорда босқичма-босқич велоспорт такомили, унинг моддий-техник таъминоти, молиявий манбалари аниқ кўрсатилди, тегишли ташкилот ва идораларга муайян вазифалар ҳамда кўрсатмалар берилди. Энг оддий, камхаражат, экологик тоза, ишончли спорт тури ҳисобланган велоспортга бўлган қизиқишни янада ошириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.

Биринчидантадрижийлик тамойили асосидамактабгача таълим муассасасидан бошлаб  барча аҳоли қатлами орасида велосипед ва унинг инсон саломатлигига ижобий таъсирини тарғиб этиш керак. 

Иккинчидан, велоспорт турларини (шоссе, трек, тоғ, мотокросс, фристайл) содда, равон, тушунарли шаклда тарғиб этиш. Кўпчилик велосипед спорти деб ўйлайди. Турли шакл ё кўринишга эга бўлган автоуловлар, электромобиллар, мотоуловлар турганда велосипед нима керак, деб қарайдиганлар ҳам бор. Шунга ўхшаш қарашларни бартараф қилиш, уларга чек қўйиш учун ҳам тарғиботни кучайтириш керак.

Учинчидан, профессионал спортчилар сафини кенгайтириш учун селекция ишларини тизимли йўлга қўйиш талаб этилади. Бунинг учун Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Олимпиа заҳирлари коллежлари ва ҳаваскор клубларда шуғулланаётган ёшларни саралаш, танлаш ва тизимли тайёрлаш керак бўлади. 

Тўртинчидан, малакали, салоҳиятли мураббий ва устозлар меҳнатини рағбатлантириш  механизмини йўлга қўйиш лозим. Албатта бу вазифаларни адо этиш муайян вақт ва эътибор талаб қилади. Бизда имконият ҳам, шароит ҳам бор. Озгина хоҳиш, биргаликда ҳаракат ва интилиш бўлса кўзлаган мақсадларга албатта эришамиз.

Нодир Ғаффоров,

Тоҳир Турғунов,

Исмоил Каримов,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети доцентлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велоспорт – камхарж, ишончли, тоза ва мақбул спорт тури