Самарқанд шаҳрида ўтказилган велоспорт бўйича яккалик ва гуруҳ пойгаларидан иборат Ўзбекистон чемпионатида 100 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

U–23 тоифасидаги эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслар 28,5 км масофада ташкил этилди. Ушбу пойгада Никита Светков, Фарруҳ Бобошеров ва Давржон Абдураҳмонов кучли учликдан жой олди. Шу ёш тоифадаги қизлар ўртасидаги 20 км масофага бўлган беллашувда эса Асал Ризаева, Маҳинбону Элмуродова ва Анна Кускова совринли ўринларни эгаллашди.

Гуруҳ баҳсларида эркаклар 136 км масофани босиб ўтишди. Бу мусобақада Никита Светков барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтказилган 68 км масофадаги гуруҳ пойгасида эса Моҳинабону Элмуродова маррага биринчи бўлиб етиб келиб, чемпионликни қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионатида гуруҳ баҳслари якунланди