Нукус шаҳридаги 12-сонли Амет бахши номидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қалбай Турдиев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, ёшларнинг илғор ғоялари, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича ўтказилган тадбирда вазирлик тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган ёшлар билан тегишли соҳа раҳбарлари иштирок этди.

Мамлакатимизда ёшларга кенг имкониятлар яратилмоқда. Биргина маданият ва санъат соҳаси мисолида олиб қарайдиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикасининг ўзида Опера ва бахшичилик санъати мактаби, Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиалининг очилиши, Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар билан шаҳар ва туман Маданият марказлари, уларнинг қошида ташкил этилган турли тўгаракларда ёшларнинг таълим олиши, ҳунар ўрганиши учун барча зарур шароитлар яратилмоқда.

Шунингдек, бетакрор қорақалпоқ маданияти ва санъатини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали очилди. Филиал дастлабки очилган йили 25 талаба қабул қилинган бўлса, ҳозирги вақтда бу даргоҳда 9 таълим йўналиши бўйича минг нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда.

Филиалда таълим олаётган талаба-ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишини оширишда 2018 йили “Тумор” ансамбли, “Пегас шоу” ҚВЗ жамоаси, “Халқ чолғулари” ансамбли, “Миллий мерос” фольклор жамоалари ташкил этилди. Қисқа давр ичида бу ижодий жамоалар республикамизда кенгтанилди. 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб бу ерда магистратура бўлими очилади.

Ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус аҳоли, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олиниб, қисқа фурсат ичида мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзди. Бу бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли муассасаларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шаҳар ва туманлардаги 60 маданият марказида 64 та “Халқ” ва “Намунали болалар жамоаси” номига эга жамоа фаолият юритмоқда. Мазкур марказларда беш ташаббус асосида 200 дан зиёд турли тўгарак ташкил этилиб, уларга 3 минг нафардан зиёд ёш қамраб олинди.

Ёшлар истеъдодини юзага чиқариш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича республикада танловлар, халқаро фестиваллар, йирик санъат анжуманлари ўтказиб келинмоқда. Биргина ўтган йилдан буён Бўзатов тумани ва Нукус шаҳрида ташкил этилган “Ёшлар овози” фестивалининг ўзи юртимизда истеъдодли ёшларни кашф этишга хизмат қилмоқда. Халқаро бахшичилик санъати, “Лазги”, “Мақом”, “Vodiy folk”, “Бойсун баҳори”, “Ёшлик баҳори” сингари йирик халқаро танлов ва фестивалларда қорақалпоғистонлик ёш истеъдод эгалари муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли 3 давлат театри, 5 концерт ташкилоти, 24 болалар мусиқа ва санъат мактаби, Кўзи ожизлар кутубхонаси, 2 олий таълим муассасаси, 2 ихтисослаштирилган мактаб, Опера ва бахшичилик санъати мактаб-интернати, 17 шаҳар ва туман маданият бўлими фаолият юритаётган бўлса, яқинда Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон санъат саройи ўз фаолиятини бошлади. Яна яқин йилларда Нукус шаҳрида Қорақалпоқ давлат опера ва балет театри ташкил этилади. Бу албатта, эртанги келажагимиз бўлган ёшларимизнинг истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳа ривожини янада юксак босқичга кўтаришда катта аҳамиятга эга тарихий ҳужжат бўлди. Қарорда соҳани тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий хизматларни кўрсатиш даражасини ошириш, республиканинг барча ҳудудларида театр, цирк ва бошқа турдаги оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида қобилиятли ёш ижрочиларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларини миллий чолғу асбоблари, мусиқа дарсликлари, ноталар тўпламлари ва ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлашнинг ягона тизимини яратиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Тадбирда соҳада фаолият юритаётган бир гуруҳ ёшлар ўз таклифларини билдириб, айрим мурожаатлар ўз ечимини топган бўлса, айримларининг ижроси тегишли соҳа раҳбарларига йўналтирилди.

Довуд Абибуллаев,ЎзАoqi

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир ёшлар билан учрашди