ФОТОРЕПОРТАЖ

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев Фарғона вилоятидаги бир қатор таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вазир ўринбосари Фарғона шаҳридаги 28-умумтаълим  мактабида ўқувчиларга яратилган шароитлар, таълим-тарбия жараёнлари, ўқувчиларнинг давомати билан танишди, юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг келгусида зарур бўладиган касбларни эгаллаши билан қизиқди. Мактаб педагоглари ва шаҳардаги мактаб директорлари билан таълим самарадорлигини ошириш бўйича суҳбатлашди.

[gallery-16985]

Фарҳод Боқиев муассасаларни кўздан кечириш жараёнида кўзга ташланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсияларини берди.

Кейинги манзил Фарғона шаҳридаги Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кар ва заиф эшитувчи болалар учун 1-ихтисослаштирилган таълим муассасаси бўлди. Вазир ўринбосари бу ерда ўқувчилар учун яратилган шароитларни ва имкониятларни кўздан кечириб, дарс машғулотлари билан танишди. Муассаса  ўқитувчи ва ўқувчилари билан савол-жавоб қилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир ўринбосари Фарғонада таълим муассасалари билан танишди