Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев Навоий вилояти Хатирчи туманида бўлиб, аҳолининг маиший турмуш шароити, муаммо ва мурожаатларини ўрганди.  

Бугунги кунда туманда 70 та маҳаллада 200 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 

Дастлаб туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида қурилиш объектлари, жумладан, янги қурилаётган Хотира майдони ҳамда туман музейида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, мавжуд масалалар юзасидан таклиф ва ҳуқуқий тушунчалар берилди. 

Туманнинг олис ҳудудларидан бири, 9 та қишлоқдан иборат Ангидон маҳалласида аҳоли асосан чорвачилик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Ҳудудда 3 та умумтаълим мактаби фаолият юритмоқда. Вазир ўринбосарининг ёшлар билан учрашувида мактабларга спорт майдончалари, замонавий компьютер жамланмалари, лаборатория жиҳозлари зарурати борлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шунингдек, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, иш билан таъминлаш масалалари ҳам эътибор марказида бўлди. 

Аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулда эса маҳалла аҳли бандлик, субсидия олиш, оилавий ва меҳнат муносабатлари, банк-кредит масалаларида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ўз муаммолари юзасидан мурожаат қилди. 

Бугунги кунда Ангидонда экотуризм ривожланиб бормоқда. Бу табиийки, инфратузилманинг тобора яхшиланишига туртки бўлади. Шу боис эндиликда ҳудудда “Меҳмон уйлари”ни ташкил этиш амалиёти ҳам йўлга қўйиляпти. Фуқаролар ушбу йўналишда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

Шунингдек, тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан аҳолига ҳуқуқий тушунчалар берилиб, тарғибот материаллари тарқатилди. 

Учрашув давомида маҳалла аҳлига электрон имзо олиш, фарзандини таълим ташкилотига навбатга қўйиш сингари масалаларда 10 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир ўринбосари аҳоли мурожаатларини ўрганди