Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Уйчи туманида ўтказилган Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Наманган давлат педагогика институти иккинчи босқич талабаси Бегойим Варисова ҳам қатнашди.

Ёш иқтидор соҳибаси давлатимиз раҳбарига бир қатор таклиф-ташаббуслари, хусусан, Наманганда ҳар йили “Китобхонлар форуми”ни ташкил этишни илгари суриб, ушбу анжуман ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашувда мамлакатимиз раҳбари истеъдодли талаба қизнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, унга муддатидан аввал Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси берилишини маълум қилди.

Республика Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова институтда бўлиб, талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида сўнгги йилларда юртимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, янгиланишлар ҳамда баркамол авлодни камол топтиришда мактаб, олий таълим муассасалари ва педагогларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, вазир Абдулла Авлоний давлат стипендиясининг илк соҳибаси Бегойим Варисовани самимий табриклаб, бўлғуси муаллиманинг келгусидаги ўқув ва педагогик фаолиятида улкан зафарлар тилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир давлат стипендиясининг илк соҳиби билан учрашди