ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёш аскарларнинг Ватанга қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда бошқарма шахсий таркиби, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда аскарларнинг ота-оналари иштирок этди. Яқиндагина устига аскарлик либосини кийган ўғлонлар халқимиз тинчлиги ва осойишталигини муҳофаза қилиш йўлида хизмат қилишга тантанали тарзда ваъда қилди. 

[gallery-23048]

Маросим давомида ҳарбий оркестр иштирокида сафда юриш ва жанговар интизом намойиш этилди. Ёшлар ижросидаги ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. 

Шу куни ҳар бир аскарга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан совға сифатида “Ўзбекистон тарихи – Темур тузуклари” китоблари тақдим этилди. Бу эса ёш аскарларда миллий ғурур ва тарихий меросга бўлган ҳурмат туйғусини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга садоқат қасамёди