Бухорода Миллий гвардия ҳарбий қисм ва муассасаларига 2025 йилда янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларни “Ватанга қасамёд” қабул қилиш маросимларига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов, ҳамкор ташкилотлар мутасадди раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этди. Муддатли ҳарбий хизматчиларга Президент совғаси, китоблар жамланмаси тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Миллий гвардия бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун киришаётган ёш ўғлонлар  ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланган ҳолда командирлар томонидан бериладиган ҳарбий билим ва кўникмаларни мустаҳкам эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан Миллий гвардияга билдирилган ишонч ва унинг олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, “Бурч, Садоқат, Жасорат” шиорига муносиб хизмат қилишларига ишонч билдирилди.

Маросимда ҳарбий оркестр ижросидаги мусиқали ва саф чиқишлари, ҳарбий хизматчи ва ўқувчи ёшларнинг қўл жанги усуллари намойиш этилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга қасамёд