Сирдарё туманидаги ҳарбий қисмда 2025 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун тантанали “Ватанга қасамёд” маросими бўлиб ўтди. Ушбу муҳим тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этишди.

Қасамёд маросими бу фақат ҳарбий анъана эмас, балки Ватанга садоқат, халқ ва юрт олдидаги бурчга масъулият ҳиссининг юксак ифодасидир. Ёш аскарлар Ватан ҳимояси учун тайёр эканликларини барчанинг гувоҳлигида қасамёд билан ифода этишди.

Тадбирда ҳар бир қасамёд қабул қилган аскарга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан эсдалик совғалари топширилди. Бу эса ёшларнинг қалбида Ватанга хизмат қилиш ҳиссини янада мустаҳкамлаб, уларнинг руҳини кўтаришга хизмат қилди, десак янглишмаган бўламиз.

Шунингдек, хизматда намунали фаолият кўрсатган аскарларнинг ота-оналарига Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони номидан ташаккурномалар тақдим этилди. Бу каби эътирофлар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун юксак ифтихор, эътироф ва кучли рағбат манбаи бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари фарзандларининг Ватан ҳимоясидаги қатъиятли фаолияти билан фахрланишларини изҳор этиб, ҳарбий қисм қўмондони ва мутасаддиларга миннатдорлик билдиришди.

Ғулом Примов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватанга қасамёд” тадбири