27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигида чоп этилаётган “Vatan” журнали қисқа фурсат давомида наинки мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда ҳам мухлислар эътиборини қозона олган нашр саналади. 

Яқинда мазкур нашрнинг 2025 йил учун 2-сони босмадан чиқди. Айтиш керакки, “Vatan” журнали янгиланаётган мамлакатимизда кечаётган жараёнларнинг моҳиятини юртдошларимиз ва халқаро миқёсда тарғиб этишда, миллий ўзликни англаш, юрт фидойилари, тарихнинг биз билган ва билмаган саҳифаларини кенг ўқувчилар оммасига етказишда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 

Ушбу журнал бош муҳаррири, устоз журналист, ёзувчи ва публицист, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ҳусан Эрматовнинг таъкидлашича, журналдаги ҳар бир мақола мамлакатимиз ва чет эллик етук мутахассислар, ёзувчи ва журналистлар муаллифлигида теран таҳлилий тадқиқоти билан ёндашув асосида бир-икки кунда эмас, балки 3-4 ой давомида тайёрланиши ҳар бир материалнинг пишиқ-пухталиги, бадиий мукаммаллиги, ишончлилигини таъминлашга замин яратади. 

Журналнинг илк муқовасида 20 асрда сунъий интеллект устида ишлаган ўзбек олими, академик Восил Қобулов суратининг келтирилиши юртимиз олимлари жаҳон илм-фани ривожига барча замонларда муносиб ҳисса қўшиб келганини англатади. 

Нашрнинг дастлабки саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жаҳон илм-фани ва маданиятига улкан ҳисса қўшган, барчамизнинг фахр-ифтихоримиз бўлган буюк аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш ва дунёга тараннум этиш биз учун шарафли ва масъулиятли вазифадир”, деган ҳикматли сўзларининг келтирилгани “Vatan” журналида жамланган барча материалларнинг умумий ва асосий ғоясини ўзида мужассам этади. 

Журналнинг мазкур нашрида Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламовнинг “Ўзбекистоннинг очилмаган конлари янги имкониятлар учун йўл очади” номли мақоласида бугунги кунги тоғ-кон ва геология саноатимизнинг шаклланиши, унинг ривожланиши истиқболлари ҳақида теран таҳлилий фикрлар билдирилган. 

Мамлакатимизда жадал кечаётган янгиланишлар жараёнида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали “Меҳнат иқтисодиёти ва бошқарув” кафедраси катта ўқитувчиси Саидахон Ғафуржонованинг “Келажак бугундан бошланади ёхуд Ўзбекистондаги ижтимоий ислоҳотларнинг янги тўлқини” сарлавҳали мақоласида ижтимоий жабҳалардаги туб ижобий ўзгаришлар факт ва рақамлар, соҳа мутахассисининг таҳлилий нигоҳи ёрдамида батафсил очиб берилган. 

Журналдаги “Восил Қобулов – алгоритм илмининг дарғаси” номли мақола ўзини шу юртнинг фарзанди, деб билган ҳар қандай инсонни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. 

Миллатимиз ойдини, тараққийпарвар бобомиз Мунавварқори Абдурашидхоновнинг бундан қарийб 120 йил аввал – 1906 йил 14 июнь куни тайёрлаган “Бизни жаҳолат – жаҳли мураккаб” номли мақоласи таълим, миллат келажаги, мактаблардаги ҳолат ҳақида билдирган фикрлари бугун ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмагани билан аҳамиятлидир. 

Ўзбекистон халқ шоири, бетакрор ижодкор Рауф Парфининг “Она Туркистон” шеъри гарчи атоқли адиб, жадид бобомиз Абдулла Қодирийга бағишланган бўлса-да, унда Ватан тақдири, унинг бошига тушган қора кунлар ғоят таъсирчан тарзда, гўзал бадиият билан ифода этилган. Журнал саҳифасида эълон қилинган изтиробларга лиммо-лим бўлган ушбу шеър кўпчиликда катта қизиқиш уйғотади. 

Она-Ўзбекистонимизнинг табиат манзараларини чизишда Ўзбекистон халқ рассоми, моҳир ижодкор Ўрол Тансиқбоевга ҳали-ҳануз етадиган мусаввир йўқ, десак юртимизнинг манаман деган мўйқалам усталари хафа бўлмасликлари аниқ. Санъатшунос Фарида Махсумованинг “Ўрол Тансиқбоев: Ватан манзаралари” номли мақоласи устоз мусаввирнинг ҳаёти, ижод йўли, унинг асарлари билан бафуржа танишиш имконини беради. Айни пайтда журналда Ўрол оғанинг бир қатор картиналари, унинг ҳаётига оид фотосуратлар муштарийлар эътиборига ҳавола этилган.

Мустақиллик одами. У қандай сифат ва фазилатларга, ҳаётий мақсадларга эга бўлмоғи керак? Ўз сўзига, ўз қарашлари, қатъий фуқаролик позициясига эга бўлган устоз журналист, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси Жамоатчилик кенгаши раиси Карим Баҳриевнинг “Мустақиллик одами” сарлавҳали мақоласида муаллифнинг бу борадаги қарашлари акс этади. 

Кейинги вақтларда дунё халқлари орасида “ўзбек футболи”, “ўзбек кураши”, “ўзбек шахмати”, “ўзбек ёшлари”, “ўзбек мусиқаси”, “ўзбек мато ва кийимлари”, “ўзбек мигранти”, “ўзбек таомлари” каби иборалар машҳур бўлиб бормоқда. Хўш, қандай этномаданий андозалар ўзбекларни дунёга машҳур қилаётир? Миллат номи билан боғлиқ “ўзбек” деган тушунча нимани англатади? Ушбу атаманинг ўзаги миллий кодларимизга асосланган қадриятларми? Ёки бу тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган муаммоларми? 

Тарих фанлари доктори, профессор Адҳамжон Ашировнинг “Ўзбекчилик: Миллий ифтихорми ёки тараққиётга тўсиқ?” номли мақоласида ушбу саволларга батафсил жавоб топиш имкони бор. 

Тарихчи олим, блогер, Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази катта илмий ходими, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Элдор Асановнинг тарих, қадимшунослик, маданий мерос, этнография, тилшуносликка оид фикрлари юртимиз жамоатчилиги, ёшлар томонидан доим катта қизиқиш билан кутиб олинади. Тадқиқотчининг “Рус тилининг таъсири ўзбек тилининг маданий захирасими ёки колониал хотира?” сарлавҳали мақоласи чуқур илмий таҳлили, халқчиллиги, самимияти билан кўпчиликнинг эътиборини тортиши шубҳасиз. 

Ахборотлар оқими инсонни чирмовуқдек ўраб ташлаган бугунги кунда ҳақиқат ва унинг чегараси қаерда, қай бир хабар тарғиботу, қайси бири шов-шув ёки манипуляцияга асосланганини ажратиш осон эмас. Таниқли шоир ва сиёсатшунос олим Фахриддин Низомовнинг “Постҳақиқат: воқеликни сиёсатга бўйсиндириш стратегияси” номли таҳлилий мақоласи ушбу мавзу юзасидан кенг ва чуқур мушоҳадага, зийракликка чорлаши билан аҳамиятлидир. 

“Vatan” журналида хорижлик олимларнинг ҳам долзарб мақолаларини бериб бориш яхши анъанага айланган. Француз олими Бенжамин Куэнунинг “Маданий айирбошлаш ва маъмурий назорат” номли мақоласи асарларнинг бадиий таржимаси, уларга ўзига хос ёндашувлар таҳлилига бағишлангани билан қизиқарлидир. 

Шунингдек, “Марказий Осиёнинг бугунги тарихшунослиги”, “Совет телеологияларидан холи фикрлаш: Марказий Осиё тарихини ўрганиш истиқболлари”, “МИФ. Унутилган афсоналар”, “Араб халифаси нега туркларнинг дўпписини кийган?, “Бобур Мирзо ёрлиғининг сирли сафари”, “Одам бўрими ёки қўй?” сарлавҳали ва бошқа мақолалар ўқувчилар тафаккурини кенгайтиришга хизмат қилиши аниқ. 

Бир сўз билан айтганда, “Vatan” журналининг ушбу номери ҳам жуда қизиқарли, фойдали, мазмунли, пишиқ ва мукаммал мақолаларга бойлиги билан диққатга сазовор. 

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Vatan” журнали – Янги Ўзбекистонни жаҳонга танитаётган нашр