Хотира, қадр, эъзоз, эҳтиром каби сўзлар замирида олам-олам маъно яширинган. Бу, айниқса, инсон шаънига нисбатан айтилганда унинг юки янада ортади. Инсон умри давомида бу нисбатларга мос яшашни орзу қилади. Бунга эса ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Бунинг ортида сабр, бардош, заҳматли меҳнат ётади, албатта.

Наманганда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда бу сўзлар қайта-қайта тилга олинди. Тадбир вилоят марказидаги “Мотамсаро Она” ҳайкали пойига гуллар қўйишдан бошланди.

Тадбирга йиғилганлар қалбида ғурур-ифтихор, бугунги дориламон кунларга шукроналик ҳисси жўш урди. Ватанимиз тинчлиги учун бутун инсониятни фашизм балосидан қутқариш учун жонини қурбон қилган жасур ўғлонлар хотирланди. Мард дилбандларини кутиб, илҳақ ўтган мунис оналар, вафо тимсоли бўлмиш ёрлари, азиз фарзандлари бошидан ўтказган мусибатлар такрорланмасин. 

Мудофаа, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Миллий гвардия, божхона бошқармалари тизимидаги зобитлар майдон бўйлаб ҳарбий оркестр садолари остида саф тортди.

Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ҳарбий-маъмурий сектор мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамда бошқармалар, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари фронт орти фахрийлар ва байналмилал жангчиларга эҳтиром кўрсатдилар. Майдондаги “Хотира китоби”ни варақлаб, ўтганлар хотираси ёд этилди.

Муаззам ёдгорликка гул қўйиш барча оналаримизга юксак эҳтиром ифодасидир. Мотамсаро онанинг дил кечинмалари: “Сен доимо қалбимдасан, жигарим!”, деган сўзларини она гўё Ватан бўлиб, халқ бўлиб айтаётгандек...

Вилоят мудофаа ишлари бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Наманган вилоятидан фронтга отланган 67 минг 833 кишидан 3803 нафари жанггоҳларда ҳалок бўлган, 15 мингдан ортиғи фронтда бедарак йўқолган. 2026 нафар матонатли ватандошимиз турли даражадаги орденлар билан қайтган. Соли Адашев, Набижон Мингбоев, Михаил Фаязов, Абдусаттор Раҳимов каби ўнлаб наманганлик ўғлонлар собиқ Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Айни вақтда эса бир нафар уруш қатнашчиси, бир нафар уруш иштирокчисига тенглаштирилган фахрий, 289 нафар меҳнат фронти фахрийси умргузаронлик қилмоқда.

– Халқимизнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган жасорати, букилмас иродаси ва матонати, инсонпарварлик фазилатлари бугунги авлодлар учун муқаддас хотира ва одамийликнинг юксак намунаси бўлиб қолмоқда, – дейди Наманган давлат университети профессори, сиёсий фанлар доктори, вилоят Кенгаши депутати Наримон Деҳқонов. – Ҳозирги осуда ва фаровон ҳаёт учун азиз жонини қурбон қилган аждодларимизнинг ёрқин хотирасини ёд этиб, уларнинг эзгу ишларини муносиб давом эттириш тинчликни буюк неъмат, деб биладиган олижаноб элимизга хос эзгу фазилатдир. 

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимлар вилоятнинг шаҳар ва туманларида, маҳалла ва гузарларида давом этмоқда. Бундай тадбирлар Иккинчи жаҳон урушида қатнашган аждодларимизнинг жасорати, ёрқин хотираси унутилмас эканини яна бир бор ёдга солади. Бу ёш авлод қалбида ватанпарварлик, жасорат, мардлик туйғуларини юксалтириши билан янада аҳамиятлидир. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ва миллат ўз қаҳрамонларини унутмайди!