Бухоро шаҳридаги ННТ ва Дўстлик уйида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятдаги мавжуд 12 та миллий маданий марказларнинг раҳбарлари ва уларнинг аъзолари қатнашди. Унда Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва бирдамликнинг юрт тараққиётидаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталди.

Тадбирда турли миллат ва элат вакиллари мамлакатимизда яратилган тинчлик ва тотувлик муҳити тенг имкониятлар, миллий урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш борасида ўз фикрларини билдирди.


Шунингдек, Ўзбекистонда турли миллат вакиллари учун яратилган кенг шарт-шароитлардан мамнун эканликларини билдириб, мустақиллик ва дўстликнинг абадий бўлишини тилашди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.