ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Байрам кечасида туман ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар, шоирлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ёшлар иштирок этди.    

Дастлаб ҳарбий қисм командири меҳмонларни “Адиблар хиёбони”даги Сурхон миллий этномаданиятини акс эттирувчи жойлар билан таништирди. У ерда ҳарбий хизматчилар миллий урф-одатларимиз ва жадид боболаримиз босиб ўтган йўлларни саҳна кўриниши орқали акс эттирди.

Тадбирнинг иккинчи қисми ҳарбий қисм маданият марказида бўлиб ўтди. Юрт посбонлари ва уларнинг оила аъзолари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. Қумқўрғон туман маданият уйи ходимлари ижросидаги саҳна кўриниши орқали жадид боболаримизнинг ва бошқа маърифатпарварларнинг юрт тараққиёти йўлида қилган хизматлари эсга олинди.

[gallery-24661]

Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, бахшиларнинг терма достонлари иштирокчилар қалбида фахр ва ғурур туйғуларини уйғотди. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан учун, миллат учун, халқ учун!