ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Командир ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. 

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғоя асосида ташкил этилган мазкур тадбирда асосий эътибор миллий суверенитетимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва “Янги Ўзбекистон” ғоясига хизмат қилувчи ислоҳотларни кенг тарғиб қилишга қаратилди. Унда ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар фахрийлари, Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

[gallery-24615]

Учрашув давомида иштирокчилар мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ижтимоий-сиёсий, ҳарбий, маданий ислоҳотлар, жумладан, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги тараққиёт йўналишлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди. Фахрийлар ва ҳарбий хизматчилар ёшларга ўз ҳаётий тажрибалари, хизмат йўллари ва Ватан ҳимояси йўлидаги фаолиятларини ҳикоя қилиб бердилар.

Тадбир доирасида ўтказилган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Бу каби учрашувлар ёшларда юрт тақдирига дахлдорлик, фидойилик ва жасорат каби фазилатларни камол топтириш, уларни Ватанга хизмат қилишдек шарафли йўлга тайёрлашда муҳим роль ўйнайди.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” ғояси асосидаги эзгу мулоқот