ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёшларни ватанпарварлик, тарих ва миллий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш – ҳар бир соҳада муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Айниқса, мамлакат хавфсизлигини таъминлайдиган ҳарбий хизматчилар учун тарихий хотира ва миллий ғурурнинг аҳамияти беқиёс. 

Ана шу мақсадда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли Булоқбоши туманида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюрди. 

Аскарлар 156 мингдан зиёд экспонат сақланаётган музейнинг турли бўлимлари билан яқиндан танишди. Улар қадимги асрлар – палеолит, мезолит, неолит ва бронза даврларига оид ноёб топилмаларни кўздан кечирди. 

Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи Фарғона водийси ҳаётига тегишли археологик топилмалар, ганчкорлик ва ҳайкалтарошлик намунаси бўлган асарлар ҳамда кўплаб ноёб ёзма манбалар билан бой ҳисобланади. 

[gallery-26189]

– Андижон тарихига оид жуда кўп маълумотларга эга бўлдик, – дейди катта лейтенант Бобуржон Олтибоев. – Халқимизнинг асрлар оша яшаб келаётган қадриятларини ўзида мужассам этган осори-атиқалар, ёзма манбалар тарихимизни янада чуқурроқ англашга ёрдам берди. 

Мазкур ташриф чегарачилар учун улкан маънавий озуқа бўлиб, уларга Ватан тарихини янада теран англаш имконини берди. 

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан тарихини билиш – ҳар бир чегарачининг бурчи