Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Ватан олдидаги муқаддас бурчини бажаришга отланган йигитларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Унда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, нуроний ва оқсоқоллар ҳамда чақирилувчиларнинг яқинлари иштирок этди.

[gallery-22280]

Тадбирда сўзга чиққан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Азизжон Набиев ва бошқалар Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас ва шарафли бурчни бажаришга шай турган ўғлонларга букилмас ирода, сўнмас матонат ва куч-ғайрат тилади. 

Таъкидлаш жоизки, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2025 йилнинг 29 февраль куни “Ўзбекистон фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ шу йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши белгиланган. 

Кузатув маросимида Нукус гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда маданият ходимлари томонидан куйланган куй ва қўшиқлар юрт ҳимоясига отланган йигитларга хушкайфият улашиб, сафар олдидан кўнгилларини кўтарди.

Барча синовлардан ўтиб, маънан ва жисмонан соғлом эканлигини исботлаган йигитлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги қўшинларига йўл олди. Ватанни ишончли ҳимоя қилишга ваъда берган ўғлонлар ҳарбий хизматни ўташ учун “Нукус” темир йўл вокзалидан жўнаб кетишди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимояси ишончли қўлларда