Исроил элчихонасининг икки ходими чоршанба куни кечқурун Вашингтондаги Пойтахт яҳудий музейи олдида ўтказилаётган тадбир пайти тасодифий отишма туфайли ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда “Arab News” нашри.

Вашингтон полицияси бошлиғи Памела Смитнинг айтишича, гумондорлар ҳибсга олинган. 

– Гумонланувчилар ҳибсга олинаётган пайт “Озод Фаластин, озод Фаластин!” дея ҳайқирди, - деди у.

Исроил элчихонаси матбуот котиби Таль Наим Коэннинг маълум қилишича, икки ходим яҳудийларнинг тадбирида қатнашаётган вақтида яқин масофадан отиб ўлдирилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу “даҳшатли” қотилликни қоралади.

– Вашингтондаги бу қотилликка аниқ антисемитизм сабаб бўлиб, дарҳол тўхтатилиши керак! — деб ёзди у ўзининг “Truth Social” платформасида. – Қўшма Штатларда нафрат ва радикализмга ўрин йўқ.

Исроилнинг БМТдаги элчиси Дэнни Данон отишмани “антисемит терроризмнинг жирканч ҳаракати” деб атади.

– Яҳудий жамиятига зарар етказиш қизил чизиқни кесиб ўтмоқда, - деди Данон “Х”даги ўз постида. – Биз АҚШ расмийларини ушбу жиноий ҳаракат учун қатъий чоралар кўришга чақирамиз.

Воқеа содир бўлган жойда Бош прокурор Пэм Бонди ва АҚШнинг Колумбия округи прокурори Жанин Пирро ҳам бўлганлиги айтилмоқда.

Пойтахт ички ишлар бошқармаси тез орада матбуот анжумани ўтказилишини айтиб, қотиллик бўйича изоҳ беришдан бош тортди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди