Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Сурия етакчиси Аҳмад аш-Шара ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Anadolu” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, улар ўртасидаги мулоқот 1,5 соат давом этган. Тўлиқ тафсилотлар ҳақида Оқ уй ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади.
Хорижий нашрларда ёзилишича, йиғилишда Сурия бўйича санкцияларни бекор қилишдан тортиб, минтақавий муаммоларга қадар кўплаб долзарб мавзулар муҳокама қилинган.

Эътиборли жиҳати, мазкур учрашув Қўшма Штатлар раҳбари ва Сурия лидерининг Оқ уйда биринчи учрашуви сифатида тарихга кирди.
Г.Сатторова, ЎзА