Аввал хабар берганимиздек, 17-18 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Вакиллик ҳокимияти органлари тизимини модернизация қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий муаммолари: Ўзбекистон учун халқаро тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис депутатлари, сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, вазирлик ва идоралар, таҳлилий марказлар вакиллари ҳамда 10 дан ортиқ мамлакат экспертлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Анжуман давомида янгиланган Конституция шароитида парламент ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш, қонунчилик фаолияти, парламент назорати, вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинди. Бу борада хорижий давлатларнинг тажрибасига оид маълумотлар, олимлар ва экспертларнинг чиқишлари тингланди. 

– Конференция Ўзбекистон ва бошқа давлатларда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар билан танишиш учун жуда фойдали майдон бўлди, – дейди анжуман иштирокчиси, Буюк Британиядаги халқаро юридик фирма ҳамкори Марк Ҳаммерсон. – Менимча, ушбу хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳаммамиз шу жумладан, Ўзбекистон учун ҳам ниҳоятда фойдали амалиётдир. Шунга ўхшаш тадбирлар фикр алмашиш учун самарали восита бўлиб, бу алмашинув қонунчиликни такомиллаштириш йўлида, албатта, ўз самарасини беради. Конференцияда кўтарилган қатор масалалардан биз ўзимиз учун муҳим хулосалар чиқаришимиз мумкин. Демократия тизими доимий мулоқотни талаб қилади. Бу эса одамлар сиёсий қарашларидан қатъий назар, муайян масалаларда келишувга, муросага эришиши учун зарурдир. Демократия, энг аввало, инсонларнинг унга ишонишини талаб қилади. Одамлар вакиллик органларида, шу жумладан жойлардаги вакиллик органларида фаол иштирок этиши лозим. Фақат шунда улар демократик жараёнларда бевосита иштирок этаётганини ҳис қиладилар. Бу борада Ўзбекистонда шаклланган тажрибалар эътиборга моликдир. 

Икки кунлик анжуман якунида экспертлар, парламентарийлар, илмий тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари асосида парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. 

<iframe width="1905" height="742" src="https://www.youtube.com/embed/iicJGKi6HeE" title="Vakillik organlari tizimini modernizatsiya qilishda tajriba almashildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вакиллик органлари тизимини модернизация қилишда тажриба алмашилди (+видео)