Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов "UzOman" инвестиция компанияси бош ижрочи директори Умар Баҳром билан навбатдаги янги лойиҳанинг ташкилий жиҳати ва жараённи тартибга солиш масаласини муҳокама қилди.

Ўмон Султонлигида рўйхатдан ўтган ушбу корхона юртимизда янги банк ташкил этишни режалаштирмоқда.

Томонлар Ўзбекистон - Ўмон инвестициявий ҳамкорлиги изчил ривожланаётгани, сўнгги йилларда ўзаро алоқалар жадал ўсиш суръатини намоён этаётганига урғу бердилар. Суҳбат давомида "UzOman" иштирокида амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шунингдек, қўшма тадбирлар самарадорлигини ошириш, амалий ташаббуслар кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Умумий саъй-ҳаракатлар томонлар учун янги лойиҳалар илгари суриш, ўзаро сармоя жалб этиш учун қўшимча имконият яратиши эътироф этилди. Молиявий ҳамкорлик истиқболига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида ҳар икки томон мулоқотни мустаҳкамлаш, институционал алоқаларни кенгайтириш, шерикликнинг асосий йўналишлари бўйича самарали ахборот алмашинувини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UzOman мамлакатимизда янги банк очади