Эртага, 8 апрель куни Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари – UzFood2025” 24-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлайди.

Кўргазма “ItecaExhibitions” халқаро кўргазма компанияси ҳамда “ICA Eurasia Group” ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда 30 мамлакатдан 400 дан ортиқ компания ўз маҳсулот ва технологияларини намойиш этади.

“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси бош директори ўринбосари Ойимхон Бобожонованинг сўзларига кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат саноати миллий иқтисодиётда муҳим ўрин тутиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иш ўринлари яратиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 

–“UzFood” чорак асрдан буён соҳадаги етакчи тадбирлардан бири ҳисобланиб, унда B2B ва B2G учрашувлар, замонавий ускуналар, қадоқлаш, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари тақдим этилади. Намойиш этилган технологиялар маҳаллий корхоналарда кенг жорий этилиб, маҳсулот сифатини ошириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга туртки бўлмоқда. Мазкур кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги ҳамкорлар топиш, инновацияларни жорий этиш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш майдонига айланади, –деди О.Бобожонова.

Эслатиб ўтамиз, “UzFood2025” халқаро кўргазмаси 8-10 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ”нинг барча кўргазма майдонларида бўлиб ўтади. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“UzFood2025”: 30 мамлакатдан 400 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини намойиш этади