UCMG гуруҳига кирувчи UZCARD — Ўзбекистоннинг миллий тўлов тизими, 10 ноябрь куни Inter Continental Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтган тўртинчи йиллик CSR Ball AmCham 2025 тадбирида «Ғамхўрлик» номинациясида ғолиб бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликдаги UZCARD ташаббуси CSR Ball AmCham 2025 ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди. Лойиҳа аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш ва интернетда хавфсиз хулқ маданиятини шакллантиришга қаратилган бўлиб, давлат, бизнес ва жамият саъй-ҳаракатларини бирлаштиради.

Лойиҳа доирасида Фарғона, Самарқанд, Нукус ва Бухоро шаҳарларида ўқув семинарлар ва матбуот анжуманлари ўтказилди. Ушбу тадбирлар юзлаб иштирокчиларни жамлади ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда миллионлаб кўришларга эришди. Бундан ташқари, UZCARD бир қатор маърифий ташаббусларни амалга оширди: киберфирибгарлик ҳақида видеороликлар церийасини чиқарди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва финтех соҳаси мутахассислари иштирокидаги Fintech GAP подкастини йўлга қўйди, шунингдек, «Фирибгарлар» номли мини-сериални тақдим этди — бу Ўзбекистонда рақамли саводхонликка бағишланган биринчи ўзбек тилидаги медиалойиҳадир.

“Мазкур лойиҳа киберхавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва рақамли тўлов сервисларига бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган ҳақиқий маърифий ҳаракатга айланди. Келгусида UZCARD жамоаси дастурнинг географиясини кенгайтириш ва янги ўқув форматларини жорий этишни режалаштирмоқда”, — дея таъкидлади “UCMG” МЧЖ ахборот хавфсизлиги бўйича бош директор ўринбосари Нуржау Болатбек.
CSR Ball AmCham 2025 даги эътироф UZCARDнинг масъулиятли ташаббусларни илгари суриш ва Ўзбекистоннинг хавфсиз рақамли экотизимини шакллантиришдаги етакчилигини яна бир бор мустаҳкамлади.

American Chamber of Commerce in Uzbekistan (AmCham Uzbekistan) — 1997 йилда хорижий ва маҳаллий бизнес ҳамжамияти вакиллари томонидан ташкил этилган мустақил, нотижорат бизнес ассоциацияси. Ташкилот етакчи халқаро ва ўзбек компанияларини бирлаштириб, шаффофлик, барқарор ривожланиш ва масъулиятли бизнес стандартларини илгари суради. AmChamUzbekistan Amerika савдо палаталарининг глобал тармоғига киради, бироқ аъзоларининг манфаатларини давлат ва жамоат институтлари билан мулоқотда мустақил равишда ифодалайди.

UZCARD — Ўзбекистоннинг миллий тўлов тизими. Компаниянинг асосий мақсади — миллий тўлов бизнеси соҳасида маҳсулотларни изчил излаш, ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, замонавий хизматларни модернизация қилиш ҳамда финтех соҳасида хизматлар кўламини кенгайтиришдир.
Сайт: uzcard.uz
Facebook: fb.com/uzcard
Instagram: @uzcard.uz
Telegram: t.me/uzcard
Реклама ҳуқуқи асосида