19 декабрь куни Тошкент шаҳрида, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида UZCARD AWARD 2025 тантанали маросими бўлиб ўтди. Мазкур профессионал мукофот Ўзбекистон тўлов бозорининг етакчи иштирокчиларининг ютуқларини эътироф этишга бағишланди. Тадбир мамлакатда нақдсиз ҳисоб-китоблар ва рақамли молиявий инфратузилмани ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган банк сектори ва финтех компаниялари вакилларини бирлаштирди.

UZCARD AWARD йил якунларини сарҳисоб қилиш ҳамда тўлов экотизимида юз бераётган муҳим трансформацияларни акс эттирувчи соҳавий платформа ҳисобланади. Мукофот алоҳида маҳсулот ва лойиҳаларгина эмас, балки Ўзбекистонда замонавий нақдсиз тўловлар бозорини шакллантираётган тизимли ўзгаришларга ҳам алоҳида эътибор қаратади.
Маросим доирасида тўлов экотизимининг турли сегментларини қамраб олган бир нечта мукофотлаш блоклари тақдим этилди. 2025 йилда UZCARD AWARD номинациялари соҳанинг устувор ривожланиш йўналишларини акс эттирди. Жумладан: АТМ ва POS-эквайрингни модернизация қилиш, тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, рақамли ва технологик ечимларни жорий этиш, карта маҳсулотларини ривожлантириш, шу жумладан SHERDOR премиум карталари, финтех соҳаси учун кадрлар тайёрлашга қўшилган ҳисса, шунингдек, трансчегаравий ўтказмалар ва тизимлараро интеграция ечимларини ўз ичига олган ҳолда нақдсиз хизматларнинг қулайлиги, ишончлилиги ва сифатини оширишга қаратилган лойиҳалар.

Барқарор натижаларни намойиш этган, мижозларга хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлаган ва тўлов ечимларини ривожлантиришда тизимли ёндашувни қўллаган бозор иштирокчилари мукофотларга сазовор бўлдилар. Шунингдек, рақамли сервисларни кенгайтиришга, минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга, жумладан Қирғизистоннинг Элкарт миллий тўлов тизими билан ҳамкорликка, ҳамда тўлов экотизимини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.

Давид Меликидзе, UCMG бош директори:
«UZCARDAWARD — бу йил якунларини чиқариш ва мамлакат тўлов инфратузилмасини биргаликда ривожлантираётган ҳамкорларимизга миннатдорлик билдиришдир. Биз банк ҳамжамияти ва тўлов ташкилотларининг фойдаланувчилар учун хизматларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз. Келгуси йилда ҳамкорлик форматини кенгайтириб, халқаро ҳамкорлар ва соҳа экспертлари иштирокида Халқаро UZCARD форумини ўтказишни режалаштирмоқдамиз».
UZCARD AWARD бозор иштирокчиларини технологик ривожланиш, ҳамкорликка очиқлик ва фойдаланувчига йўналтирилганлик каби умумий қадриятлар атрофида бирлаштирувчи профессионал платформа вазифасини бажаради. Мукофот натижалари нафақат алоҳида компанияларнинг муваффақиятларини, балки Ўзбекистон тўлов тизимининг умумий эволюция йўналишини ҳам акс эттиради.