Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Маҳоратли ўқитувчилар – миллат таянчи” шиори остидаги IV Устозлар миллий форуми ишчан, амалий руҳда, расмиятчиликлардан холи тарзда ўз ишини бошлади.

Форум аввалида барча педагоглар иштирокида ушбу йирик анжумандан нималарни кутаётганлари хусусида махсус сўровнома ўтказилди. Устозларнинг жавобига кўра, улар форумдан янгиликлар, янги билим ва методлар билан кенгроқ танишиш, мотивация, тажриба алмашиш, таълимга ижодий ёндашув каби фойдали жиҳатларни кутишаётгани маълум бўлди.  

Дарҳақиқат, янги ўқув йили аввалида таълим соҳасидаги янгиликлар, маълумотлар билан педагогларни таништириш, хабардор этиш долзарб аҳамият касб этади. Устозлар форумидан кўзлаган мақсад тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўқув жараёнига татбиқ этилаётган илғор методикалар билан ўқитувчиларни батафсил таништиришдан иборат.  

[gallery-24644]

Бу йилги форумнинг республика босқичи Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида ўтказилиб, унда юртимизнинг энг илғор, ташаббускор, етакчи ўқитувчилари, тарбиячилари қатнашмоқда.  

Мамлакатимизда таълим соҳасидаги туб ижобий ислоҳотлар юрт тараққиётига хизмат қиладиган етук ва билимдон, соғлом ва мустақил фикрга, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашдек улуғвор мақсадларни кўзлайди.  

–Янги ўқув йилига тайёргарлик арафасида тўртинчи устозлар форумига старт берилди, – деди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилшода Норбоева. – Ушбу форум давомида янги ўқув режалари, дарсликлар, таълим жараёнига янгича ёндашувларнинг моҳиятини ўқитувчиларга етказишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Форумнинг вилоят, туман босқичлари ҳам бўлиб ўтади. Зеро, таълимдаги янгиликларни ҳар бир мактабга етказиш бугун ғоят долзарб. Шу билан бирга, бу йилги форумда сунъий интеллектдан фойдаланиш, ўқувчиларга яратувчанлик ва тадқиқотчилик қобилиятини шакллантириш каби жиҳатларга, бир қатор инновацион таълим лойиҳаларига ҳам катта эътибор қаратилади.  

Дарҳақиқат, ушбу форумнинг давоми каскад шаклида 13-14 август кунлари вилоят миқёсида, 19-20 август кунлари туман (шаҳар) миқёсида, 25-29 август кунлари барча таълим муассасаларида ташкил этилиши режалаштирилган.  

–Ўқув йили бошланишидан олдин барча янгиликлар билан қуролланиш, билимларни бойитиш педагоглар учун ҳам жуда муҳим, – деди Қарши шаҳридаги 38-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Ойбек Мусурмонов. – Шу маънода устозлар форуми ҳар бир иштирокчи учун жуда фойдали, манфаатли бўлиши аниқ.  

Тадбир доирасида турли фан йўналишларида шўъба машғулотлари ташкил этилмоқда. Бундай машғулотлар умумтаълим мактабларининг энг сара педагоглари, Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг илғор ўқитувчилари билан ҳамкорликда тайёрланган мастер-тренерлар томонидан олиб борилади.    

Назокат Усмонова,  

Носиржон Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозларнинг IV миллий форуми бошланди