ФОТОРЕПОРТАЖ

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда гарнизонда хизмат қилаётган офицер ва сержантлар иштирокида “Ҳарбий хизматчилар билан устоз-шогирд тизими ҳамда якка тартибда ишлашда тарбиявий-психологик ишларнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Фарҳод Шерматов иштирок этиб, юрт посбонларининг хизмат фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди. Ҳарбий хизматчиларда касбий маҳоратни тарбиялаш, уларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини янада оширишда “Устоз-шогирд” анъанаси самара бераётгани таъкидланди.

Якунида ҳарбий хизматчилар ўзларининг қизиқтирган саволлар бўйича округ қўшинлари қўмондонидан тегишли жавобни олди. Савол-жавоблар қизғин тус олди.

[gallery-23058]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз-шогирдлар учрашуви