Умида Рахматовна КУДРАТОВА фалсафа фанлари буйича (PhD) фалсафа доктори Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тошкент, Ўзбекистон umidakudratova75@gmail.com
Аннотация
Мақолада устоз-шогирд анъаналари мутафаккирларнинг таълим-тарбия, маърифат ва маданий ҳаёт борасидаги асарлари асосида таҳлил этилган. Устоз комилликка эришиш йўлини тутган шогирдига ўз талаблари асосида таълим-тарбия бериши ҳамда устоз–шогирд анъаналарининг назарий ва амалий жиҳатлари трансформацияси таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар: “устоз–шогирд” анъанаси, устоз, шогирд, табиий танланиш, ворисийлик, маърифатлилик, трансформация, илм, олим.