Хоразм вилояти пойтахтида кўчалар арча ва чироқлар билан безатилган. Кўкка бўй чўзган байрам арчалари атрофида эса байрамона кайфият ҳукмрон. Ҳамма шоду хурсанд.
Чунки, бу йилги янги йил байрамига ҳар қачонгидан кўра жиддийроқ тайёргарлик кўрилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, бу йил Хоразм вилоятининг барча ҳудудларидаги кўча ва хиёбонлар, биноларнинг фасад қисми байрамона безатилиб, шаҳар ва туманлар янгича қиёфа касб этмоқда. Айниқса, тунги Урганчнинг худди эртаклардагидек жозибаси халқимизнинг байрам кайфиятини кўтариб, ҳар бир инсон қалбига Янги йил руҳиятини олиб кирмоқда.

Шаҳарда ҳозирданоқ жамоат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт қатнови, узлуксиз энергия ва иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Шаҳарнинг турли бурчакларига ўрнатилган янги йил арчалари атрофида ўнлаб Қорбобо ва Қорқизлар, театрлаштирилган байрам томошалари, эртак қаҳрамонлари, кўнгилочар дастурлар нафақат болажонларга, балки барча аҳоли вакилларига шодон кайфият улашмоқда.
Куну тун ушбу томошалар давом этмоқда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/D6RayHioTVE?si=FXyjCX0DFkCTtEXs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат, видео),
ЎзА мухбирлари