Миллий спортимиз курашнинг дунёдаги нуфузини ошириш, аждодларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириш, ёшлар қалбида ватанга муҳаббат, қадриятларга ҳурмат руҳини сингдиришда ўтказилаётган халқаро спорт мусобақаларининг ўрни беқиёс.

Шу мақсадда Хоразм вилояти маркази-- Урганч шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган IV Марказий Осиё халқаро турнири ташкил этилмоқдаки, унинг шукуҳи, овозаси Туркманистон, Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон ва мамлакатимизнинг энг маҳоратли полвонларини кураш майдонида жам этди.

Бугун, 18 апрель куни Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида мусобақаларга старт берилади.

Кеча халқаро турнир баҳслари олдидан мандат комиссиясининг йиғилиши, ҳакамлар учун ўқув-семинар, беллашувларда қатнашиш талабномаларини тақдим этган полвонлар учун қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, хорижий давлатлардан келган кураш федерацияларнинг мутасаддилари, Халқаро кураш ассоциацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси, халқаро турнир ташкилий қўмитаси аъзолари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Паҳлавон Маҳмуд мероси, курашнинг халқаро майдондаги ривожи, IV Марказий Осиё халқаро турнирини келажакда анъанавий тарзда ташкил этиш масалалари ҳақида сўз борди.

Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси ўринбосари Уйғун Умаров қўшни давлат спорт делегацияларини кураш ватанига ташрифи билан қутлади ҳамда мусобақа доирасида ўтадиган тадбирлар дастури билан таништирди.

Таъкидланганидек, турнир дастурига кўра, бугун 18 апрель куни 5 та мамлакатнинг 80 нафардан зиёд курашчилари 10 та вазндаги беллашувларда ғолиблик учун кураш олиб боради.

Шунингдек, ушбу турнир доирасида 19 апрель куни Хива шаҳрида мамлакатимиздан ва хорижий давлатлардан келган сайёҳлар учун Паҳлавон Маҳмуд музейида кураш бўйича кўргазмали чиқишлар ва ўзига хос байрам дастури намойиш этилади. Шу билан бирга чет эллик кураш мутахассислари иштирокида халқаро семинар ўтказилади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганчда катта кураш байрами бошланмоқда