Бухоро вилояти Жондор тумани ҳокимлиги ва Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими ташаббуси билан ҳудудда ижтимоий муҳофазага олинган оилалар фарзандларидан 9 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди.

Тадбирда мутасаддилар, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, тўйболаларнинг яқинлари қатнашди. 

Тантанада иштирок этган вилоят ҳокими Ботир Зарипов келажагимиз эгаларига эътибор Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда асосий ўрин тутаётганини таъкидлади. Аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга Бухорода ҳам катта эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтди. Тўйлари ўтказилаётган болажонлар орасидан келгусида етук фидойи инсонлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Шундан сўнг тўй болаларнинг ҳар бирига давлат идоралари ва ҳомийлар томонидан тайёрланган бош-оёқ сарпо, турли ўйинчоқлар ҳамда велосипедлар совға қилинди. Туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

Шунингдек, юртимиз истиқлолининг қутлуғ санаси муносабати билан бахт остонасига қадам қўяётган ёшларнинг никоҳ тўйи ҳам нишонланди. Жондор туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Жавоҳир” тантаналар саройида ўтказилган ушбу никоҳ маросими икки ёш қалбининг бахтли ҳаёт сари илк қадами бўлди. 

Ёш оилани туман ҳокими Жамшид Худоев бошчилигидаги жамоатчилик вакиллари қизғин табриклади. Уларга ташкилотчилар, меҳнат фахрийлари, ота-оналар ва меҳмонлар томонидан эзгу тилаклар билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди. 

Айтиш жоизки, мамлакатимиз мустақиллиги байрами арафасида ташкил қилинаётган бундай эзгу ташаббуслар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” тамойилининг амалий ифодаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Унутилмас хотираларга бой тадбирлар