ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, навқирон авлоднинг сифатли таълим олиши, ўз салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариши, замонавий меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали мутахассис кадр сифатида етишиши учун зарур шароитлар яратиш алоҳида эътиборда. Шу билан бирга, ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.  

Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўтказилган “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ҳам ушбу кенг кўламли чора-тадбирларнинг амалий намуналаридан.  

Ярмаркада жами 100 дан зиёд давлат ташкилоти, хусусий ҳамда қўшма корхона мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

[gallery-22878]

Тадбир давомида битирувчилар ҳамда иш берувчи ҳамкор ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли суҳбатлар ташкил этилди. Талабалар бўш иш ўринлари, иш берувчи ташкилот-корхоналарда ходимлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот ҳамда ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислар жавоби, маслаҳат ва тавсияларини олди. Ўз навбатида, вакант ўринларига эга корхона ва ташкилотлар талабалар билан бевосита мулоқот ўтказиб, зарур мутахассисларни танлаб олиш, келишувлар расмийлаштириш имконига эга бўлди.  

Эълон қилинган бўш иш ўринлари учун 600 дан ортиқ битирувчи-мутахассис қизиқиш билдириб, ўз шахсий маълумотномаларини ташкилот ва муассасалар вакилларига топширди.

Таъкидлаш керак, жорий ўқув йили якунида университетни жами 1346 нафар талаба, жумладан, 1209 нафари бакалавр босқичини, 137 нафари магистр босқичини тамомлайди. Уларнинг бандлигини таъминлаш, эгаллаган мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш борасида қатор чора-тадбирлар ҳамда  иш берувчилар билан  ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда.  

Камола Юсупова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетда “Карьера куни” ўтказилди