Бухоро давлат университетида ўтказилган “Карьера куни” тадбирлари доирасида Хитой тили ва маданияти марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказ очилишида университет раҳбарияти, ҳамкорлар Пекин Ипак йўли маданиятни ривожлантириш компанияси (Beijing Silk Road Culture Development Co., Ltd), Силк Роад Инновация ва тараққиёт институти вакиллари, университетда таълим олаётган хитойлик талаба ва тадқиқотчилар иштирок этди.

 Тадбирда сўзга чиққанлар марказ фаолияти билан боғлиқ режалар ва кутилаётган натижалар тўғрисида фикр билдирди. Марказ нафақат хитой тилини ўқитиш, балки 200 дан ошиқ Хитой университетларидаги грант имкониятлари билан таништириш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, хитойлик талабаларни жалб қилиш, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Хитой компаниялари учун малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадидаги ахборот маркази сифатида ҳам фаолият кўрсатиши кутилмоқда.

[gallery-23051]

 Ҳамкорликнинг кейинги босқичи эса университет ҳузурида хитой тилини баҳоловчи расмий ҲСК сертификати тест марказининг очилиши бўлади. Тест маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Хитой ҳукуматининг маблағлари жалб этилади.

 Ҳар йили бутун дунё бўйлаб 1 миллион нафардан ортиқ талабгорлар ҲСК имтиҳонларини топширади. ҲСК сертификатлари Ўзбекистонда магистратура ҳамда докторантурага ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ҳам киритилган. 

Бухоро давлат университети ҳузурида ташкил қилинадиган тест маркази нафақат Бухоро, балки қўшни вилоятлардан талабгорлар учун ҳам хизмат қилади.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетда Хитой тили ва маданияти маркази очилди