Бухоро давлат университетида “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда университетнинг профессор-ўқитувчилари, техник ходимлар, ишчи-хизматчилар, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат меҳнат инспекцияси давлат техник  инспектори ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг вилоят кенгаши меҳнат техник  инспекторлари қатнашди.     

– Мақсад, университет раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништириш, уларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлашдан иборат, – дейди университетнинг фуқаро ва меҳнат муҳофазаси сектори муҳандиси  Ф.Болтаев. 

Шунингдек, университетда меҳнат муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган ишлар, мажбурий суғурта, иш жойлари аттестацияси, тиббий кўрикдан ўтиш, меҳнат муҳофазаси бўйича ишлаб чиқилган йўриқномалар, иш жойида меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома ўтказиш тартиблари бўйича масъул раҳбарлар ва ходимлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот ҳам берилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетда давра суҳбати