Сирдарё вилоятида энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги кўтаринки руҳ ва қувонч билан нишонланди. Байрам тадбирлари вилоят маркази – Гулистон шаҳридаги ёзги амфитеатр саҳнасида ўтди ва минглаб томошабинларга шодлик ҳамда миллий ғурур туйғуларини улашди

Тантанали маросимда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчилари, вилоят аҳолиси ва тантанага ташриф буюрган меҳмонларни миллий байрамимиз – Мустақиллик куни билан самимий табриклади. Шу билан бирга, вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва турли соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

[gallery-25132]

–  Муҳтарам Президентимизнинг биз, сирдарёликларга доимий эътибори натижасида вилоятимиз аҳолисининг турмуш тарзи кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. Жорий йилнинг 6 март куни қабул қилинган “Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳити, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 9 июндаги “Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини янги ёндашувлар асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар вилоятимиз тараққиётида янги босқични бошлаб берди, –  деди вилоят раҳбари.

Шунингдек, ҳоким ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва инвестиция соҳасидаги натижалар ҳақида маълумот берди. Жорий йилда Сирдарёда умумий қиймати 2 миллиард 77 миллион долларлик 762 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Уларнинг 66 таси хорижий инвестициялар иштирокида бўлиб, умумий қиймати 1 миллиард 462 миллион доллардан зиёдни ташкил этади. Йил бошидан буён 296 та лойиҳа ишга туширилиб, 170 миллион долларлик янги ишлаб чиқариш қувватлари яратилди. Йил якунига қадар яна 756 та лойиҳа амалга оширилиб, 19 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Вилоят маркази – Гулистон шаҳрида ўтган “Сирдарёда бизнес қилинг” халқаро инвестиция форумида эса 20 дан зиёд давлатдан 200 нафар хорижий инвестор ҳамда маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди. Форум якунида умумий қиймати 1 миллиард 872 миллион долларлик 114 та янги келишув имзоланди.

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ҳам изчил ривожланмоқда. Давлат дастурлари ҳамда халқаро молия институтлари ҳисобига инфратузилмалар янгиланмоқда, янги мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қурилмоқда. Жорий йилда 47 та мактаб, 45 та боғча ва 38 та тиббиёт муассасаси барпо этилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, аҳолини ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлашни яхшилаш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ёшларнинг таълим олиш имкониятлари ҳам кенгаймоқда. 2024–2025 ўқув йилида Сирдарёлик 10 минг 879 нафар битирувчидан 3 минг 222 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан анча юқори. Шунингдек, вилоят ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида 11 та совринли ўринни қўлга киритди.

Спорт соҳасида ҳам қатор ютуқлар қайд этилди. Хусусан, Янгиер шаҳри ёшларининг республика миқёсида футбол мусобақасида биринчи ўринни эгаллаши Сирдарё ёшларининг салоҳияти ва қобилиятини яна бир бор намоён этди. Гулистон шаҳридаги марказий стадион янгилангач, катта футбол яна вилоят марказига қайтиши хабар қилинди.

Энг эътиборли жиҳатлардан бири — Президент фармонига асосан, мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 14 нафар сирдарёлик юртдошимиз Ватанимизнинг юксак мукофотлари – орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш йўлидаги муносиб ҳиссаси ва кўп йиллик самарали хизматлари туфайли  эътирофга сазовор бўлишди. Тантанада вилоят раҳбари уларнинг фидойилигини алоҳида таъкидлаб  ўтди.

Маросим концерт дастури, санъат усталарининг чиқишлари ва ёрқин саҳна томошалари билан давом этди. Гулистон осмонига отилган гуллардай ранг-баранг мушаклар барчага байрамона кайфият улашди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ байрам катта ютуқ ва зафарлар билан кутиб олинди