Украина Греция газ терминали ва Тик йўлак орқали Американинг суюлтирилган табиий гази (ЛНГ)ни қабул қилиш бўйича узоқ муддатли келишувни имзолади.
Тегишли меморандум "Нафтогаз" гуруҳи ва Юнонистоннинг “Atlantic-See LNG Trade S.A” компанияси ўртасида Трансатлантик энергетика ҳамкорлиги бўйича вазирлар учрашуви давомида имзоланди.
Украина энергетика вазири Гринчукнинг сўзларига кўра, келишув 2050 йилгача амал қилади. Ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ, Америка Украинага барқарор равишда суюлтирилган табиий газ етказиб беради, Украина инфратузилмасини Европа логистика йўналишига интеграция қилади.
С.Раҳимов, ЎзА