
Туркия Президентининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Акиф Чағатой Қилич Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокара жараёнида “ишонч инқирози” мавжудлиги, томонлар вазиятдан чиқиш йўлини қидираётганини таъкидлади.
- Украинада вазият жуда тез ўзгармоқда, - деди мулозим НТВ телеканалига берган интервьюсида. - Воқеалар ривожи маълум бир нуқтага етгач, яна ишланади. Асосий жиҳат шундаки, ҳозир ишонч инқирози бор. Биров бошқага ишонмайди: ҳарбий вазиятни назарда тутяпман. Можаро томонлари икки марта йиғилди. Туркиядаги музокарада муайян ютуқларга эришилганди. Афсуски, маълум ҳолатлар туфайли якуний натижага эриша олмадик.
Унинг сўзларига кўра, музокара натижалари қайта-қайта ишлаб чиқилган.
- Томонларда "Бугунги саъй-ҳаракатлар ортида нима ётибди?", Европа ва Қўшма Штатлар айи жараёнда қандай ўрин эгаллайди? каби саволлар туғилиши турган гап, - дейди Қилич.