Европа расмийлари АҚШ махсус элчиси Стив Уиткофф Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбати тафсилотини ошкор қилмаганидан ҳафсаласи пир бўлди, деб хабар тарқатди CNN телеканали.

– Уиткофф ўтган чоршанба куни Москвага ташриф буюриб, Путин билан учрашув ўтказди, – дейилган хабарда. – Афсуски, мулоқот давомида Путин нима дегани кўп жиҳатдан номаълумлигича қолмоқда. Уиткофф учрашув тафсилотини ошкор қилмаётганидан Европа расмийларининг ҳафсаласи пир.

Телеканал маълумотига кўра, кўҳна қитъа масъуллари ўтган ҳафтанинг кўп қисмини Путин Уиткоффга таклиф қилган Украина тинчлик келишуви параметрларини аниқлашга сарфлаган.

Маълумки, ўтган ҳафта Путин ва Трамп 15 август куни Аляскада учрашиши эълон қилинди. Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт таъкидлашича, саммит сешанба куни Анкорижда бўлиб ўтади.

Британиянинг “The Economist” журналида эълон қилинган мақолада эса “Трамп Аляска учрашувидан сўнг Украина ва ЕИни тинчлик ўрнатишга кўндириш учун ультиматум қўйиши мумкин”, дейилган.

– Бу Украина ва Европадаги иттифоқчиларни оғир аҳволда қолдириши мумкин, – дейилган мақолада. – Битимни имзолаш ва Европа хавфсизлигини қайта шакллантиришга рози бўлиш керак. Агар рад этилса, Трамп тинчлик музокарасидан “қўлини ювиб қўлтиғига уриши”, шу тариқа Украинага разведка ва ҳарбий ёрдам тўхтатилиши мумкин.

Шунингдек, Америка етакчиси европаликларнинг Россияга қарши чақирувига эътибор бермай, “адолатли келишув” нималигини ўзи ҳал қилишини аниқ айтган.

АҚШ Президентининг, гўёки, “бир ёқлама ҳаракати” Европа етакчиларини хавотирга солаётганини яна шундан ҳам кўриш мумкинки, Германия Канцлери Фридрих Мерц “Аляска” учрашуви олдидан НАТО Бош котиби,  Трамп, шунингдек Украина раҳбарияти, Европанинг йирик давлатлари, Европа кенгаши ва Европа комиссияси вакиллари иштирокида масофавий музокара ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда  ГФР Вазирлар Маҳкамаси расмий вакили Стефан Корнелиус маълум қилди.

– Федерал Канцлер Фридрих Мерц барчани Украинадаги мавжуд вазият бўйича виртуал музокарада иштирок этишга таклиф қилди, – деган у журналистларга.

Вакилнинг сўзларига кўра, муҳокамада РФга нисбатан “босимни кучайтириш” билан боғлиқ кейинги вариантлар ҳам кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, Корнелиус эълон қилганидек, онлайн учрашувда эҳтимолий тинчлик музокарасини тайёрлаш ва тегишли ҳудудий даъво ва хавфсизлик кафолати масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.

– Германия, Финляндия, Франция, Буюк Британия, Италия, Польша, Украина давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Еврокомиссия раиси, Европа кенгаши раҳбари, НАТО Бош котиби, шунингдек АҚШ Президенти ва унинг ўринбосари турли таркибдаги ишчи гуруҳларда иштирок этади, – дея қўшимча қилган у.

Хабарда айтилишича, Россия Федерацияси ҳамда  АҚШ раҳбарлари Владимир Путин ва Трамп иштирокидаги бўлажак саммитни БМТ Бош котиби ҳам қўллаб-қувватламоқда. Унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик анжуман ҳақида фикр билдириб, Ташкилот “конструктив мулоқот”ни олқишлашини айтди.

С.Раҳимов, ЎзА шарҳловчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уиткоффдан аниқлик йўқлиги европаликлар ҳафсаласини пир қилди