
Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси давом этмоқда. Нуфузли анжуманда иштирок этаётган Перу парламенти аъзоси Уилсон Сото Пласиос билан суҳбатлашдик:
– Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси жуда юқори савияда ташкил этилган. Очиқ мулоқот учун барча шароитлар таъминланган. Муҳими, ушбу йирик анжуманда бутун дунё халқлари ҳаётига дахлдор муҳим масалалар кўриб чиқилмоқда.
Ассамблеянинг асосий мавзуси – ижтимоий тараққиёт ва ижтимоий адолат йўлидаги парламент ҳаракати деб белгиланганининг ўзи буни яққол кўрсатиб турибди. Чунки, ҳар бир масаланинг туб моҳиятида адолат бўлсагина, унинг натижаси албатта яхши бўлиши муқаррар.
Мен Перу Республикаси Конгрессининг энг ёш аъзоларидан бириман. Ассамблеяда иштирок этиш ва бу ерда бой тажрибага эга мамлакатлар парламентлари вакиллари билан фикр алмашиш катта тажриба мактаби ҳам бўлмоқда.
Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон – бой тарихга эга, маданияти кенг, ўз анъаналари ва қадриятларини асраб келаётган юрт экан. Турли гўзал жойларингизни кўрдим. Масжидларга ташриф буюрдим. Туристик марказлар, маданият объектлари юксак даражада бунёд этилган. Юртингизнинг маданий мероси мени жуда ҳайратга солди. Кўчалардаги яшиллик, ҳовлилар ва атроф-муҳитнинг озодалиги менда катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон халқи меҳрибон, очиқкўнгил ва жуда самимий экан.
Шу каби маданий ҳамда тарихий маълумотлар билан танишиб, юртингизни янада яқинроқ англадим.
Ўзбекистон 35 миллиондан зиёд аҳолига эга, шу билан бирга, дунёда олтин ишлаб чиқариш бўйича еттинчи ўринда туради. Бу маълумотларни билиш мен учун ҳақиқий кашфиёт бўлди.
Перу ҳам тарихий ва маданий жиҳатдан бой мамлакат. Гастрономиямиз ҳам жуда бой ва ўзига хос. Ўзбекистонлик дўстларимизни Перуга таклиф этамиз.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qEgSRN8Mc1U" title="Uilson Soto Plasios: Assambleya yuqori saviyada tashkil etilgan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Норгул Абдураимова, Дониёр Якубов (видео), Анвар Аҳмедов (монтаж), ЎзА