Маълумки, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари Ўзбекистоннинг геологик жиҳатдан бой ҳудудлари ҳисобланади. Бу манзилларда топогеодезия ишлари олиб борилиши минтақанинг минерал ресурсларини аниқлаш ва улардан оқилона фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга.

Шу сабабли, “Ўзбек геология қидирув” АЖнинг Регионал марказий геология тасвирлаш экспедицияси мутахассислари мазкур жараёнда замонавий геодезик ускуналардан ва инновацион технологиялардан фойдаланиб, объектларни ҳар томонлама ўрганмоқда. 

Мутахассислар фикрига кўра, бу ишлар ҳудуднинг геологик картасини тўлиқ ва аниқ шаклда тузиш, шунингдек иқтисодий ривожланиш учун муҳим маълумотларни тақдим этишда муҳим аҳамиятга эга. Жиззах вилоятидаги “Газгон”, “Зиёкор” ва “Арватен” объектларида, шунингдек, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги “Зиёвуддин-1”, “Зиёвуддин-2”, “Ёнбош”, “Тулали” ҳамда “Ташкан” объектларида топогеодезик ишлар олиб борилмоқда. 

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур ишларни амалга оширишда геодезик ускуналар, жумладан, учувчисиз учиш аппарати ҳамда махсус ўлчов қурилмалари кенг қўлланилмоқда. Бу жараён натижасида ҳудуднинг минерал ва геологик ресурслари тўлиқ баҳоланиб, улардан оқилона фойдаланиш имкониятлари оширилади. 

Муҳими, топогеодезия ишларининг самарали олиб борилиши маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестиция имкониятларини кенгайтиришда муҳим қадам ҳисобланади. 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учта ҳудуднинг геологик потенциали аниқланмоқда