ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти марказидан 300 км узоқликда жойлашган, “Қизилқум жавоҳири”, “Саҳродаги бўстон” дея таъриф этиладиган Учқудуқ туманидаги бугунги ўзгаришлар самарасини ҳудудда яшовчи 37,5 минг нафар аҳоли турмуш тарзи мисолида ҳам кўриш мумкин.
[gallery-23641]
Дарҳақиқат, 20 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг фахри ва ғурури бўлган Учқудуқнинг мавқеи нафақат ўзининг олтини, чорвачилик маҳсулотлари, шу билан бирга меҳнаткаш, бағрикенг халқи, истеъдодли ёшлари, забардаст кончиларининг фидойи интилиши билан тобора ошиб бормоқда.
Учқудуқ шаҳри бугунги кунда жадал ривожланаётган, аҳолиси тез ўсиб бораётган, шунга мос равишда турар жойлар ва ижтимоий инфратузилмалар барпо этиш суръати ошаётган маскан саналади. Айни пайтда бу ерга ташриф буюрсангиз, янги осмонўпар бинолар қурилаётганига гувоҳ бўласиз. Айниқса, марказнинг тунги манзараси бетакрор ва жозибали.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА