Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида "Миллий армиямиз — Янги Ўзбекистон пойдевори" шиори остида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Ёшларни ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, шонли тарихимизни чуқур билиш руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳар бир инсонга ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани алоҳида таъкидланди.


Тадбир давомида фахрийлар ўзининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, босиб ўтган машаққатли, шу билан бирга шарафли йўллари, меҳнат палласидаги машаққатлар, нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида самимий фикрларини билдирди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА