Андижонда ипак қурти озуқаси бўлган тут дарахти ва мавжуд тутзорларни тут парвонаси билан зарарланишининг олдини олиш, кимёвий ишлов бериш орқали ўз вақтида касалликка қарши курашиш, бу борада белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати отряд раҳбарлари, “Агропилла” МЧЖ агрономлари, вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ва соҳа мутахассислари иштирокида ташкил этилган семинарда мазкур йўналишдаги ютуқ ва муаммолар, амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ишлар атрофлича муҳокама қилинди. 

– Фарғона водийси ҳудудлари иқлим шароити жиҳатидан тут парвонаси тарқалишига мойил ҳудуд ҳисобланади, – дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Андижон вилояти бошқармаси қошидаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати раҳбари Мансурбек Матҳолиқов. – Шу боис, тут парвонасига қарши курашиш тадбирларини ўз вақтида, сифатли ўтказиш жуда муҳимдир. Семинарда ана шу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан иштирокчиларга зарур топшириқ, маслаҳат ҳамда тавсиялар берилди. 

Айни пайтда Андижон вилоятида 22 миллион 856 дона якка қаторли тут дарахти, 5 минг 127 гектар тутзор мавжуд. Ишлаб чиқилган чора-тадбирларга асосан жорий йил давомида 5 миллион 441 минг дона якка қаторли тут дарахти ҳамда 3 минг 478 гектар тутзорларда кимёвий ишлов бериш ишлари ўтказилиши белгиланган. 

Кимёвий ишловлар ўтказиш учун вилоят бўйича 6 та махсус отряд тузилган. Шу билан бирга, зарур техника ва кимёвий воситалар ажратилган, ёқилғи-мойлаш материалларининг захираси яратилган. Бу борадаги ишлар белгиланган режа асосида тизимли равишда олиб борилмоқда. 

Семинар давомида мутахассисларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди, тут парвонасига қарши курашиш, шунингдек, зарур кимёвий воситалардан фойдаланиш тартиблари бўйича амалий кўргазмалар намойиш этилди, тавсия ва маслаҳатлар берилди. 

Пилла тайёрлаш, ипак қурти озуқа базасининг мустаҳкам бўлиши кўп жиҳатдан тутнинг сифати ва ҳосилдорлигига боғлиқ. Сифатли озуқа бўлган жойда мўл ҳосил олинади. Семинар айнан ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, иштирокчи ҳамда мутахассисларнинг билим, малака ва тажрибасини бойитишга хизмат қилди.

  Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тут парвонасига қарши курашиш ишлари самарали олиб борилмоқда