Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мактаб ўқувчилари ўртасида маданият ва санъатни ривожлантириш, иқтидорли болаларни аниқлаш ҳамда театр санъатига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган йил “Турон” мактаб театри республика танлови юқори савияда ташкил этилди.

Ўтган ўқув йилдаги танловда республикамиз бўйича 12 минг 673 та жамоа (101 минг 384 нафар ўқувчи) уч шарт асосида уч босқичда куч синашди. Мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритган 208 та жамоа (1 664 нафар ўқувчи) ҳудудий босқичда қатнашган эди.

Танловнинг бу йилги янги мавсуми ҳам юқори савияда ташкил этилиб, онлайн рўйхатдан ўтган жамоалар 45 минг 288 тани ташкил этди. Бу танлов ўз навбатида 362 минг 304 нафар ўқувчи-ёшларни қамраб олди. Танловнинг янги мавсумида соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирокида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, жойларда туман-шаҳар босқичлари жорий йилнинг 24-28-февраль кунлари ўтказилди. Унда ғолибликни қўлга киритган 45 минг 288 та жамоа иштирок этди. Ўз навбатида Қибрай туманида ҳам мазкур танловнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Вилоятда дастлабки сектор босқичида 920 дан зиёд жамоалар қатнашиб, унда 7 минг 360 нафар ўқувчи қамраб олинди. 

Туман-шаҳар босқичларида 125 та жамоа иккита шарт асосида ўзаро беллашиб, ҳар бир ҳудуддан жами 22 та театр жамоаси вилоят босқичига етиб келди. Дастлабки таништирув ва савол-жавоб, кейинги асар тақдимотида ҳам ўқувчилар ўз билим ва истеъдодларини намойиш қилди. 

Уларнинг тақдимотлари мамлакатимиздаги таниқли ижодкорлар, соҳанинг усталари, эл севган санъаткорлар томонидан юқори баҳоланди. Барча шартларда яхши натижа кўрсатган Қибрай тумани ёшлари учинчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Янгийўл тумани жамоаси қўлга киритди. Энг юқори баллар билан Чирчиқ шаҳар истеъдодли ўқувчилари биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Ғолиб жамоалар қимматбаҳо эсдалик совғалари ва ташаккурномалар тақдим этилди. Ҳудудий босқичда биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар июнь ойининг биринчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган танловнинг республика босқичида иштирок этади.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Турон” мактаб театри янги истеъдодларни кашф қилмоқда