Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида ўқиётган 7-10-синф ўқувчилари ўртасида “Турон” мактаб театри республика кўрик-танловининг Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди.

Умумий ўрта таълим мактабларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларда театр маданияти ва санъатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган кўрик-танловнинг ўтган йилги босқичда 403 та жамоа иштирок этган бўлса, бу йилги босқичда 1068 та жамоа қатнашди. Шундан 11 та жамоага вилоят босқичида ғолиб бўлиш имкони берилди.  

Иштирокчилар “Бизнинг мактаб” номли таништирув ва савол-жавоб шартида ўз интеллектуал салоҳиятини намойиш этишган бўлса, “Театр – ибратхона” саҳна спектакли шартида маърифатпарвар алломалар, буюк шахслар ва ёзувчиларнинг асарларидаги қаҳрамонлар образларини саҳнада теран намойиш қилишга ҳаракат қилишди.

[gallery-22373]

–“Бу йилги "Турон" мактаб театри танлови ўтган йилдагидан жуда фарқ қилди. Иштирокчилар асар мазмуни, унинг тарихи билан чуқур танишиб, намойиш қилишга ҳаракат қилишди. Ўтган йил билан солиштирганда, бу йилги иштирокчиларнинг ғолибликка бўлган иштиёқи анча юқори. Бу уларнинг тайёргарлигидан кўриниб турибди. Бу танлов ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади, – деди Сирдарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маънавий ва маърифий масалалар бўлими бошлиғи Ҳилола Назарова.

Танлов натижаларига кўра, биринчи ўринни Гулистон шаҳридаги 6-мактабнинг “Келажак юлдузлари” жамоаси қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринга Янгиер шаҳридаги 5-умумтаълим мактабининг “Старс стаге” жамоаси, учинчи ўринга Боёвут туманидаги 19-умумтаълим мактабининг “Ибрат фарзандлари” жамоаси муносиб деб топилди.

Тадбир сўнггида ғолиб мактаб жамоаларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/llgNfl7SS5Y" title="“Turon” maktab teatri tanlovi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғулом Примов,Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Турон” мактаб театри танлови (+видео)