Тактик ўқув машғулот

Мудофаа вазирлиги бўлинмаларида замонавий алоқа ва ахборот-коммуникация тизимларининг жорий этилиши, электрон маълумотлар алмашинуви, бўлинмалар ҳаракатини онлайн назорат қилиш, ҳимояланган алоқа тизимлари, мобиль алоқа техникаларининг модернизация қилиниши рақамлашиб бораётган давр талаби.

Жорий этилган ва этилаётган алоқа ҳамда ахборот тизимларини қўшинларнинг кундалик ва жанговар фаолиятида тўғри қўллаш, уларни эксплуатация қилиш ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлашда малакали кадрларга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ошиб бормоқда. Алоқа ва ахборот технологиялари мутахассисларини тайёрлаш ҳамда мунтазам равишда уларнинг малакасини ошириб боришни ҳам замон талаб қилмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларнинг алоқа бўлинмалари шахсий таркибининг ўқув йили мобайнида олган назарий билимларини амалиётда синаб кўриш бўйича ўтказилган машғулотлар ҳам мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган вазифаларни ўз ичига олди. 

Уч кун давом этган ўқув йиғинининг биринчи ва иккинчи кунларида мутахассислар ҳарбий топография, махсус тактик, маънавий-маърифий, жанговар ва жисмоний ҳамда отиш тайёргарликлари бўйича синовдан ўтказилди.

– Шахсий таркибнинг қўшинларни бошқаришда узлуксиз ва ишончли алоқа таъминоти қай даражада жанговар шай ҳолатда эканлигини билиш мақсад қилиб белгиланган эди, – дейди майор Пўлат Аҳмедов. – Ўтказилган ушбу тактик ўқув машғулотида шахсий таркибнинг жанговар шай ҳолатда эканлиги ўз исботини топди. Ҳозирда алоқа воситаларини қўллай олиш бўйича мутахассисларнинг ўзига бўлган ишончи юксак.

Йиғиннинг сўнгги кунида машғулот замонавий рақамлаштирилган алоқа ва ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда, давлат алоқа тизимларига боғланмасдан, ҳарбий радиотўлқин трассасини яратишдан иборат бўлди. Ва шу орқали алоқанинг барча турларини текшириш, шахсий таркибни жанговар шайлик ҳолатига келтириш, сигнал бўйича белгиланган ҳудудларга қисқа муддатда етиб бориш ҳамда жойлашиш кабилар текширилди. Белгиланган ҳудудга чиқиб, алоқанинг барча хизмат турлари очилди. Видеоконферецалоқа, айпителефония, ултра қисқа тўлқинли диапазонлардан радио алоқа, овозли хабар тизими, ехат, едок тизими электорон маълумотлар алмашиш учун дала алоқа узеллар ёйилди. Бўлинмалар ўртасида алоқалар тизими йўлга қўйилди.

Турли ҳудудларда жойлашиб, алоқа узеллари маълумотларини умумлаштирадиган марказга боғланишди. Алоқанинг барча йўналишларида маълумот узатиш орқали марказга боғланган ҳудудий узеллар вазифани аъло даражада уддалашди. Бу галги тактик ўқув йиғини, алоқа ва ахборот технологиялари мутахассисларнинг юқори жанговар, ахлоқий-руҳий ва ватанпарварлик сифатларини, мураккаб жанговар вазиятларда тез ва оқилона қарорлар қабул қилиш қобилиятини шакллантиришда яна бир бор кўникма ва тажриба бўлди.

Шерзод ШАРИПОВ

“Ватанпарвар” мухбири.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Турли манзил, битта марказ