Турксой бош котиби Фарғонада
Турксой – халқаро Туркий маданият ташкилоти бош котиби Султан Раев Фарғона вилоятига ташриф буюрди. У Фарғона давлат университетида ташки этилган Қатағон қурбонлари музейида бўлиб, университет маъмурияти билан учрашув ўтказилди.
Султан Раев музей фаолиятини юқори баҳолаб, университет билан ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолади. Турксой ташкилотида жадидларга тегишли бўлган ноёб экспонатлар мавжудлиги ҳамда уларни музейга тақдим этишини таъкидлади.


Муҳаммаджон Обидов, ЎзА