Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматовни қабул қилди, деб хабар берган Туркман ахборот агентлиги – TDH.

Икки давлат ҳамкорлиги истиқболи муҳокама қилинган учрашувда Аркадағ шаҳрида илк бор ўтказилаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти форумининг аҳамияти таъкидланган. Томонлар фикрича, анжуман минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қўшни мамлакат етакчиси кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва умумий маданий қадриятларга асосланган ўзаро ришталар жадал ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор эканини таъкидлаган.

Суҳбат чоғида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг яқинда Самарқандга амалга оширган ташрифи ҳам эсга олиниб, юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлангани эътироф этилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон Президенти мамлакатимиз Бош вазири ўринбосарини қабул қилди