Мамлакатимиз ёшларини қўллаб-қувватлаш, улар учун кенг имкониятлар эшикларини очишга устувор аҳамият қаратиб келинади. Бунинг натижасида бугун ёш авлод вакилларининг эришаётган ютуқлари кўлами кенгайиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ва Ёшлар парламенти аъзоларининг Туркия Республикаси ёшлар делегацияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда, жумладан, ёшлар сиёсатида ҳам кенг ривожланмоқда. Президентлар даражасидаги доимий мулоқот ва қўшма дастурлар натижасида ёшлар учун таълим, инновация, маданий-гуманитар ҳамкорлик, стартаплар ва талабалар алмашинуви соҳасида янги имкониятлар яратилмоқда.

Учрашув давомида икки давлат ёшларига оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, таълим ва илмий-тадқиқот соҳасидаги имкониятлар, инновацион лойиҳалар ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш масалалари кенг муҳокама этилди.  

Шунингдек, Туркия ва Ўзбекистон ёшларининг ўзаро ҳамкорлигини чуқурлаштириш, қўшма ёшлар форумлари, талабалар алмашинуви дастурлари ва ёшлар стартапларини амалга ошириш орқали ёшлар дипломатиясини ривожлантириш йўллари белгиланди. Спорт ва туризм йўналишларида қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотда Туркия ёшлар делегацияси вакиллари Ўзбекистонда ёшларга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳоладилар. Икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган сиёсий ҳамкорлиги ёшлар учун ҳам мустаҳкам пойдевор яратиб бераётганини таъкидладилар. Шунингдек, икки давлат ёшлари ўртасидаги мулоқотни янги босқичга кўтариш, илмий-инновацион ва тадбиркорлик йўналишида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркия ёшларини бирлаштирувчи қатор амалий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар сиёсатидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга келишиб олинди.  

М.Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия ва Ўзбекистон ёшлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар