Туркия бир марталик елим маҳсулотларни тақиқламоқчи
Туркия шу йил биологик парчаланмайдиган, бир марта ишлатишга мўжалланган елим идишлардан фойдаланишни тақиқламоқчи.
“АзерТАЖ” хабарига кўра, ушбу қарор атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ва Президент рафиқаси Эмине Эрдоған ҳомийлигида амалга оширилаётган "Нол чиқинди" ташаббусининг бир қисмидир. Қолаверса, Туркия ўз қонунчилигини Европа Иттифоқининг пластик жиҳозлар бўйича директивасига мослаштиришни ҳам кўзлаяпти. Аҳолига эса елим идишлар ўрнига экологик тоза муқобил буюмлар – шиша, чинни, ёғоч ва қалин қоғоз таклиф этилади.
Таъкидлаш жоиз, 2019 йилдан бери Туркияда чиқиндини 3 090 586 тоннага камайтирган тўлов асосидаги пластик пакетлар тизими жорий этилган.
Г.Сатторова, ЎзА