ХХI асрда иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили – самарали транспорт тизимидир. Минтақалараро савдо ва интеграция жараёнлари кенгайиб борар экан, транспорт инфратузилмаси давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий таянчига айланмоқда.

Европа ва Осиё ўртасида жойлашган туркий мамлакатлар бу жараёнда алоҳида ўрин тутиб, Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) доирасида ягона транспорт маконини шакллантириш йўлида фаол ҳамкорликни кучайтиришга туртки бўлмоқда.

Зеро, Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасидаги муҳим савдо чорраҳаларида жойлашган минтақа ўсиш учун улкан салоҳиятга эга. Ташкилотга аъзо давлатлар аҳолиси 175 млн. кишини, ҳудуди эса 4,5 млн. квадрат километрни ташкил этади. 

Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлган кундан бошлаб ҳамкор давлатлар олиб бораётган муҳим лойиҳаларга шерик бўлди ва айнан транспорт-логистика соҳасидаги ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

ТДТ доирасида бир қанча муҳим транспорт йўналишлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро боғлиқлик ва иқтисодий ҳамкорликни таъминлайди. Шу билан бирга, айнан Ўрта коридор транзитни оптималлаштириш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш бўйича катта имкониятларга эга бўлгани учун алоҳида эътибор марказида турибди. 

Жаҳон банки таҳлилларга кўра, 2030 йилга бориб “Ўрта йўлак” бўйлаб ташувлар ҳажми уч баробарга ортиб, йилига 11 млн. тоннага етади. “Туркий дунё нигоҳи – 2040” стратегик ҳужжатида Ўрта йўлакни ривожлантириш Шарқ ва Ғарб ўртасида энг қисқа ва хавфсиз транспорт йўлини яратишга ҳамда туркий давлатларнинг глобал логистика занжирларига интеграциясига қаратилган устувор вазифа сифатида мустаҳкамланган. 

Мазкур лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишидир. 2024 йилнинг декабрида Жалолободда транзит масофаларни анча қисқартирадиган ва йилига 15 млн. тонна юкларни ташишга имкон берадиган бу муҳим инфратузилма артериясининг тамал тоши қўйилди. 

Ушбу тарихий воқеа минтақада иқтисодий интеграцияни кучайтириш ва уч мамлакат ўртасидаги транспорт алоқасини яхшилашга қаратилган энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бирини амалга оширишда муҳим босқич бўлди. 

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Хитойдан Европа мамлакатларига юкларни етказиб бериш масофаси ва муддатлари бир неча минг километрга ва қарийиб бир ҳафтага қисқаради. Келажакда ушбу темир йўл линияси ва Трансафғон йўлагининг туташтирилиши Хитой, Марказий ва Жанубий Осиёнинг транспорт-коммуникация алоқадорлигини самарали боғлаш ва мустаҳкамлаш имконини беради.   

Сўнгги йилларда геосиёсий кескинликнинг кучайиши туфайли Транскаспий халқаро транспорт йўлаги бутун дунё ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб турибти.

Бироқ юк ташиш ҳажмининг ўсишига қарамай, мувофиқлаштирилган ҳолда ҳал қилишни талаб этаётган муаммолар мавжуд. Асосий муаммолардан бири Каспий денгизининг саёзлашиши бўлиб, бунинг натижасида кемаларнинг юкланганлиги атиги 65 фоизни ташкил этади. Каспий денгизи портларидаги навбатлар 30 кунга етади, об-ҳаво шароити туфайли кемалар йил давомида 40 кунгача ишламайди. Юқоридаги тўсиқлар юзага келадиган саволларга ўз вақтида жавоб бериш учун қўшма ечимлар ва ёндашувларни ишлаб чиқишни талаб қилади. 

Шу боис, ушбу йўлакни ривожлантириш йўлида бир қанча ишлар амалга оширилган, жумладан йўлакни ривожлантириш бўйича темир йўл маъмуриятлари (Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) раҳбарларининг 5 томонлама учрашуви Баённомаси имзоланган. 2021 йил 17 декабрда ушбу Баённомага Туркия давлати қўшилган ва томонлар ўртасида 6 томонлама учрашув Байённомаси имзоланган.

Ушбу ҳужжатлар билан Хитойдан контейнерли блок поездларини “Ўрта йўлак” ва “Жанубий йўлак”лар бўйича мультимодал ташишни ташкил этиш, темир йўл ташувларига 70 фоизгача чегирмалар тақдим этилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил июнь ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” етакчиларининг учрашувида сўзга чиқиб, Марказий Осиё ва Европанинг транспорт коммуникация алоқаларини ривожлантиришда энг аввало, “Ўрта йўлак”ни шакллантириш йўли орқали мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини таъкидлаган эди. 

Глобал логистика занжирлари ва транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ягона транзит тармоғини шакллантириш масалалари долзарб аҳамиятга эга бўлиб, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Темир йўл идоралари кенгашини таъсис этиш ва бу тузилманинг дирекциясини юртимизда жойлаштириш ташаббуси Ўзбекистоннинг ягона интеграциялашган транспорт тизимини жорий этиш мақсадида эканлигини яққол намоён этади. 

2024 йил Бокуда бўлиб ўтган темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг учрашуви якунида ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмита ташкил этилди ва транзит контейнер поездларини ташкил этиш бўйича масъул логистик компаниялар белгиланди. 

Темир йўлда контейнер ташувлари билан бир қаторда вагонларда юк ташишларга ҳам чегирмалар тақдим этиш ҳамда ягона юк ҳужжатини татбиқ этиш орқали мазкур йўлакни янада ривожлантириш имконияти мавжуд. Мазкур келишувга Хитойни қўшиш орқали Хитой – Европа йўналишида ташилаётган юкларни жалб қилган ҳолда мамлакатларимиз транзит салоҳиятини ошириш мумкин. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Ўрта коридор фойдаланувчиларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 2024 йилда Ўзбекистоннниг ЕИ, Туркия, Кавказ, АҚШ, Бразилия каби далатлар билан халқаро юк ташувлари ҳажми 2,8 млн. тоннани ташкил этганини ҳисобга олсак, умумий юк ташишлар ҳажмидан 5 фоизга яқин юклар “Ўрта йўлак” дан ташилган. 

2023 йилда Боку порти орқали ташилган миллий юк ҳажмларимиз 867 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2024 йил якунига кўра мазкур кўрсаткич 27 фоизга ошиб 1,1 млн. тоннани ташкил этди. 

Шу билан бирга 2024 йилда ТДТга аъзо давлатлар билан Ўзбекистоннинг экспорт-импорт юк ташиш ҳажми 13 миллион тоннани ташкил этди, бу мамлакатимиз умумий халқаро юк ташиш ҳажмининг 22 фоизини ташкил этади.

Давлатларимизнинг транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш орқали юк ва йўловчилар оқимини янада ошириш ҳамда қўшимча транзит ташувларини жалб қилиш учун қатор битимлар имзоланган. 

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон аэронавигация хизмати правайдери Европа ва Осиё учун минтақавий аэронавигация мувофиқлаштириш платформасига қўшилганини ва Туркия ҳамда Озарбайжон аэронавигация хизмати правайдерлари томонидан ташкил этилган бирлашмага 2023 йил 21 декабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳам расман аъзо бўлганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Қолаверса, 2022 йил Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битим” имзоланган.

Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битим автомобиль транспортида икки томонлама ва транзит юк ташишни соддалаштириш ҳамда икки мамлакат ваколатли тузилмалари ўртасида рухсатнома бланкаларини ўзаро айирбошлаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 

Бундан ташқари 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлиги рухсатнома бланкаларини электрон (Е-permit) айирбошлаш тизими лойиҳасини ишга тушириш бўйича илк маротаба синов автокарвонини ташкил этди.

2025 йил 29 январь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Туркия – Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг иккинчи йиғили якунида Анқара декларацияси имзоланди ва унинг доирасида транспорт соҳасига оид қатор келишувларга эришилди.

Юк ташиш ҳажмини ошириш ва транспорт харажатларини камайтириш бўйича туркий далатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги Логистика марказлари ва юк ташувчилар Альянси ташкил этилди. Альянс ТДТ доирасида транспорт логистика соҳасидаги тадбиркорлар ва ташувчиларни бир жойга жамлаб, улар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган уюшма ҳисобланади. 

Бугунги кунда Ўзбекистон тартиб-таомилларини соддалаштириш, юк ташувлари жараёни ва ҳужжатларини рақамлаштириш ҳисобига автомобиль транспортида ташувларни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон марказий Осиёда TIR-EPD, Real-Time, SafeTIR, AskTIRweb технологияларини жорий этган биринчи мамлакат ҳисобланади ҳамда халқаро юк ташувларида электрон кафолат технологиясини синовдан ўтказган дунёдаги илк давлатлардан бирига айланди. 

Халқаро юк ташувларида электрон ҳужжатлардан фойдаланишда мамлакатимиз дунёда биринчилардан эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Хусусан, 2021 йил Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида дунёда илк бор рухсатнома бланкаларини электрон айирбошлаш тизими (Е-permit) ишга тушди.

2022 йил декабрь ойида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги Халқаро юк ташувлари тўғрисидаги конвенциянинг 11-иловасига мувофиқ равишда е- TIR тизимидан фойдаланган ҳолда дунёда биринчи пилот ташуви амалга оширилди. 2024 йилдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон айирбошлаш тизимига тўлиқ ўтилди. Жорий йилдан бошлаб эса ушбу Е-permit тизим Озарбайжон билан татбиқ этилди. 

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий шериклари қаторига киради, бунда Озарбайжон билан эркин савдо, Туркия ва Венгрия билан энг кўп қулайлик режими амал қилади.

Юқоридаги ташаббуслар туркий давлатлар ўртасида ягона транспорт маконини шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда. Рақамлаштирилган тизимлар, янги транспорт йўналишлари ва қўшма инвестициялар туфайли ТДТ мамлакатлари ўзаро интеграцияни чуқурлаштириб, Евросиё транспорт тармоғида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.

Дилдора Ибрагимова, 
Транспорт вазирлиги қошидаги
Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини
ўрганиш маркази бошқарма бошлиғи.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий дунёнинг ягона транспорт макони: хамкорликнинг янги истиқболлари