Бугун Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёшлар ва спорт соҳасига масъул вазирларининг тўққизинчи йиғилишининг иккинчи қисми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Венгрия вакиллари, шунингдек ТДТ раҳбарияти ҳам иштирок этган тадбирда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Анжуман доирасида ўзаро ёшлар сиёсати ва спорт дипломатиясини чуқурлаштириш, ёшлар имкониятини кенгайтириш ва соҳага доир амалий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар илгари сурилди.

Дишод Ҳакимов, ЎзА